АҚШ Молия вазирлиги Мария Захарова дохил яна ўндан зиёд россияликни санкция рўйхатига қўшди
Қўшма Штатлар Россия қўшинларининг Украинага бостириб кириши муносабати билан санкция рўйхатини кенгайтирди.
АҚШ Молия вазирлигининг 2 июнь куни ёйинланган хабарномасида 13 нафар россияликнинг фамилияси очиқланган. Улар орасида Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакиласи Мария Захарова, Путин ўзининг дўсти деб атаган виолончелист Сергей Ролдугин, тадбиркорлар Алексей Мордашов ва Год Нисанов, Мордашевнинг хотини ва икки ўғли бор.
“Қора рўйхат”га Северсталь ширкати ва бошқа юридик шахслар ҳамда бир неча хусусий учоқ ва яхта ҳам киритилган.
Бўйинга тақилган ниҳоҳ узуги
32 ёшли Александр Пикуй Мариуполдаги жангларда оғир ярадор бўлган эди. У Россия Украинага қарши кенг кўламли уруш бошлаган илк кундан денгиз пиёдалари сафида шаҳарни мудофаа қилган.
Куни кеча Александр ва Татянанинг никоҳ маросими бўлиб ўтди. Татяна урушда икки қўлидан айрилган эрининг узугини унинг бўйнига тақди.
«Оёқ панжаларимда планшетни “варақлаш”ни, компьютер сичқончасини юргизишни оз-моз ўргандим. Лекин ноутбукда ишлашни ҳозирча уддалай олмаяпман. “СМС”ларни овозли хабар қилиб жўнатаман. Бу кетишда ҳадемай автоматни оёғим билан қисмларга ажратиб-йиғадиган бўламан шекилли» дейди Украина ҚК денгиз пиёдалари жангчиси Александр Пикуй.
Зеленский: Россия Украинадан 200000 болани «ўғирлаган»
Украинадан Россияга мажбуран кўчирилганлар орасида 200 минг бола бор. Бу ҳақда гапирган Украина президенти Владимир Зеленский болаларни депортация қилинишини ўғирликка қиёслади:
"Ҳозиргача жами 200 мингдан ортиқ украиналик болалар Россияга депортация қилинган. Улар меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-онаси билан олиб кетилган болалар ва оиласидан ажралган болалардан иборат. Россия бу одамларни ўз ҳудудида тарқатиб юбормоқда, фуқароларимизни олис ҳудудларга жойлаштирмоқда. Бу жиноий сиёсатдан мақсад шунчаки одамларни ўғирлаш эмас, балки депортация қилинганларни Украинани унутиб, қайтиб келмасликларига эришиш”.
Зеленскийнинг айтишича, Украина айбдорларни жазолайди, лекин биринчи навбатда жанг майдонида Россияга "Украинани босиб олиш мумкин эмаслигини, халқимиз таслим бўлмаслигини ва фарзандларимиз босқинчилар мулкига айланмаслигини" кўрсатамиз дея таъкидлади Зеленский.
АҚШ Украинага 700 миллион долларлик қурол беряпти
Кеча кечқурин АҚШ Украинага ажратган қурол пакетининг миқдорини очиқлади. Бу 700 миллион долларлик пакет бўлиб, тўртта илғор ўрта масофали ракета тизими ва ўқ-дориларни ўз ичига олади.
Мудофаа вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Колин Калнинг айтишича, бу қурол Украинага шарқда Россияга қарши курашда ёрдам берадиган муҳим кучдир:
“Ушбу рухсат 2021 йил август ойидан бери АҚШ Мудофаа вазирлиги Мудофаа вазирлиги захирасидан Украина учун техниканинг ўн биринчи марта олинишидир. Ушбу пакет юқори даражада ҳаракатланувчи артиллерия ракета тизимлари ва 70 километргача масофага урувчи бошқариладиган ўқ-дорилар; бешта артиллерия радарлари; иккита ҳаво кузатув радарлари, 1000 та қўшимча жавелинлар ва 50 та қўмондонлик ва бошқарув мосламалари, 6000 та танкка қарши қуроллар, 15 000 та 155 мм.ли артиллерия снарядлари, тўртта МИ-17 вертолётлари, 15 та тактик машиналар, эҳтиёт қисмлар ва жиҳозларни ўз ичига олади - буларнинг барчаси шарқда рус ҳужумини қайтариш учун украиналикларга ёрдам беради."
АҚШ Украина ҳукуматидан ракеталарни Россия ҳудидига учирмасдан, ўз мамлакатини ҳимоя қилиш учун ишлатиш кафолатини олган. Ушбу шартнома шартлари АҚШнинг Украина кейинги вақтларда жиддий сўраётган қуролларни етказиб беришда Россия билан кенгроқ урушга сабаб бўлишдан хавотирини ҳам ифода этади.