Линклар

Шошилинч хабар
13 апрел 2026, Тошкент вақти: 16:28

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Луганскда Россия армияси генерали Кутузов ўлди

Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Украинанинг Луганск вилоятида Россия армияси генерал-майори Роман Кутузов ҳалок бўлди. Россия Телеграм-каналларида тарқатилаётган хабарларга кўра, ҳодиса Попасная туманининг Николаевка қишлоғида содир бўлган.

Айни манбалар Роман Кутузов ўзини Украинадан мустақил деб эълон қилиб олган Луганск халқ республикаси ҳудудида ўлган генералларнинг тўртинчиси экани ҳақида хабар қилишган.

Луганск вилояти учун жангларда россиялик генерал ҳалок бўлгани ҳақида аввалроқ Украинадаги манбалар хабар тарқатишган эди.

Россия қўшинлари Киевни ўққа тутишди

Киевдаги вайрон қилинган уйлар (иллюстратив сурат)
Киевдаги вайрон қилинган уйлар (иллюстратив сурат)

Украина пойтахти 5 июнь куни россияликлар томонидан сўнгги беш ҳафта мобайнида илк бор ўққа тутилган.

Россия Мудофаа вазирлиги вагон таъмирлаш заводи ҳудудига зарба берилиб, ғарблик иттифоқчилар берган танклар йўқ қилинганини билдирган.

Украина расмийлари заводга зарба берилганинин тасдиқлашган, бироқ заводда танклар бўлмаганини қайд этишган.

Украина президенти уруш бораётган Запорожье вилоятига сафар қилди

Президент Владимир Зеленский Запорожьеда Украина мудофаасининг олд жабҳасидаги оператив вазият билан танишди. Бу ҳақда Украина президентининг матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Сафар доирасида Зеленский Россиянинг қуролли тажовузи туфайли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган украиналиклар жойлашмиш санаторийга ташриф буюрган. У кўчманчилар билан мулоқотда бўлди. Мариуполдан кўчиб келганлар президентга Россия босқини туфайли бошларидан кечирган фожеавий воқеалар ҳақида сўзлаб беришган.

“Вақтинча ишғол қилинган барча шаҳарларни озод қилишимизга шубҳам йўқ. Бу иш албатта амалга ошади”, дея ваъда берган Украина президенти.

Marriott Россия бозоридан кетишини билдирди

Marriott халқаро меҳмонхоналар тармоғи Россия бозоридан чиқишини эълон қилди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.

Фаолиятнинг тўхтатилишига Европа Иттифоқи, АҚШ ва Буюк Британиянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан Россияга қарши жорий қилган санксциялари сабаб бўлди.

Компаниянинг маълум қилишича, мамлакатда фаолиятини давом эттириш имконсиз бўлиб қолган.

"Уруш бошланганидан буён можаро зонасида қолиб кетган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш учун 1 миллион доллар, шунингдек, Украинадан келган қочқинларни жойлаштирган 85 дан ортиқ меҳмонхоналарни етказиб бериш учун 2, 7 миллион доллар жўнатган", - дейилади ширкат баёнотида.

Marriott тармоғи Россияда 25 йилдан бери фаолият юритади. Март ойи бошида компания Москвадаги офисини ёпаётгани ва Россияда инвестициялар ва янги меҳмонхоналар очишни тўхтатаётганини эълон қилганди. Hilton ва Hyatt меҳмонхона тармоқлари ҳам худди шундай қарорга келган.

Йел менежмент мактаби маълумотларига кўра, Украинада уруш бошланганидан буён 1000 га яқин хорижий компаниялар Россиядан чиқиши ёки мамлакатдаги фаолиятини чеклаши ҳақида эълон қилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG