Линклар

Шошилинч хабар
13 апрел 2026, Тошкент вақти: 06:08

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Зеленский: Донбасс қаҳарамонларча ҳимоя қилинмоқда

Украина президенти Владимир Зеленский 7 июнь сешанба кунги видеомурожаатида бир қанча шаҳарларда вазият оғирлигича қолаётганини, Донбассни “қаҳрамонларча мудофаа қилиш” давом этаётганини айтди. Северодонецк, Лисичанск, Попаснада вазият энг мураккаблигича қолмоқда, дея маълум қилди.

Зеленский “сўнгги 24 соат ичида фронтдаги вазият деярли ўзгармаганини ҳам қўшимча қилган:

"Донбасни тамомила қаҳрамонларча ҳимоя қилиш давом этмоқда. Шиддатли жанг нуқталари ҳам ўзгаргани йўқ. Севиеродонецк, Лисичанск ва Попаснада жанглар кетмоқда. Босқинчилар армиямиздан бунчалик кучли қаршилик кутмаган ва улар эндиликда Донбасга янги ҳарбий куч ва ресурслар олиб киришга уринмоқда. Херсонда ҳам шундай - улар бизнинг ҳаракатларимизни чеклаш учун янги бўлинмаларни олиб келишмоқда"

Жаҳон банки Украинага қўшимча 1,9 млрд доллар маблағ ажратишни маъқуллади

Бу пуллар “Украина маъмурий салоҳияти ишончлилигини таъминлаш учун давлат харажатлари” лойиҳаси доирасида ажратилади.

Лойиҳани Литва, Латвия, Дания, Нидерландия, Буюк Британия ҳамда Италия молиялаган.

ISW: Россиянинг Украина шарқидаги ҳаракатлари зое кетмоқда

Вайрон қилинган рус қўшини техникаси
Вайрон қилинган рус қўшини техникаси

Американинг Урушни ўрганиш институти Россия қўшинлари Украина шарқида бир неча жойда ҳужумларни давом эттираётганини, аммо уларнинг ҳаракатлари зое кетаётганини маълум қилди.

Экспертлар фикрича, Россия армияси украин қўшинларининг қарши ҳужумлари хавфи остида қолган мудофаа марраларини кучайтириш учун Запорожьедан Херсон вилоятига кўчиб ўтмоқда.

Бундан ташқари, РФ армияси Украинанинг кучли мудофаа позициялари жойлашган Северский Донецr дарёсини кечиб ўтмаган ҳолда жануб тарафдан Лисичанскни ишғол этишга уринмоқда.

Меркель Россия- Украина ўртасида воситачи бўлишдан бош тортди

Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркель Россия-Украина можаросини ҳал қилишда воситачи бўлмоқчи эмаслигини айтди.

Меркелга кўра, у Германия ҳукумати сўрамаган ишни қилмаслиги керак. Қолаверса, собиқ канцлер президент Путин билан музокара қлиш бефойда, деб ҳисоблайди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG