Линклар

Шошилинч хабар
13 апрел 2026, Тошкент вақти: 02:02

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Guardian: Украинада ўлган россияликлар сони 20 мингга етган бўлиши мумкин

Украинадаги уруш бошидан бери Россия армияси 20 минг чоғли аскаридан айрилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Британиянинг Guardian газетаси ғарблик юқори лавозимли амалдордан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди. Май ойининг иккинчи ярмида ғарбликлар Украинада 15 минг чоғли россиялик ҳалок бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида билдиришган эди.

Россия армияси сўнгги пайтларда айниқса Луганск вилояти ғарбидаги Северодонецк ва Лисичанск шаҳарлари ҳудудларида кўп одам ва жанговар техникасидан айрилмоқда. Айни пайтда россияликлар бу жойларда муайян жанговар муваффақиятларга эришиб, олға силжиётганлари эътироф этиляпти.

Украина қўмондонлиги иддаосича, босқин бошланган 24 февралдан бери Россия 31 минг аскаридан жудо бўлган. Россия Мудофаа вазирлиги эса Украинада қурбон бўлганлар ҳақида бор-йўғи икки марта маълумот тарқатган, холос. Вазирликнинг 25 мартдаги сўнгги маълумотига кўра, Украинада 1351 нафар россиялик ўлган.

Уруш шароитида Озодлик томонлар талафотига оид маълумотларни мустақил манбалар орқали тасдиқлаш имконига эга эмас.

Россияда тўрт ой ичида Президент маъмуриятига Мудофаа вазирлиги устидан миллиондан зиёд ариза тушди

Москвадаги Мудофаа вазирлиги биноси (архив сурати)
Москвадаги Мудофаа вазирлиги биноси (архив сурати)

Жорий йил январидан апрелигача россияликлар Президент админстрациясига Мудофаа вазирлиги умтидан 1 миллиондан кўпроқ шикоят аризаси йўллашган.

“Важние истории” нашри ҳисоб-китобига кўра, вазирлик устидан энг кўп ариза (624 мингта) апрель ойида тушган.

Фуқароларни энг ташвишлантирган масалалар орасида ҳарбий комиссариатлар фаолияти (83,5 мингта ариза), чақириқ бўйича хизмат (78,9 мингта ариза), шартнома асосидаги хизмат (75,6 мингта ариза), шартнома бўйича хизмат қилаётганларга тўланаётган пуллар (67,7 мингта ариза), Россия Қуролли кучларидан хорижда фойдаланиш (55,7 мингта ариза), фахрийларга тўланаётган пуллар (41,7 мингта ариза) ҳамда асирга тушган ва бедарак йўқолганларни қидириш (41,7 мингта ариза) кабиларни санаш мумкин.

Северодонецк учун жанглар давом этмоқда

Британия разведкасига кўра, Донбас минтақасида Северодонецк учун жанглар давом этмоқда. Айтилишича, ҳудудни яхши биладиган украин армиясининг ҳаракатлари туфайли Россия қўшинларининг шаҳар ичкарисига силжиши апрель ойидан бери сустлашган.

Сўнгги икки суткада Россия армияси Изюм жанубига ҳужумни кучайтирди. Британия разведкаси тахминича, ушбу ҳудудда позицияларни мустаҳкамлаш Россия армиясига Донецк вилоятида илгарилаш имконини беради.

"Германия Украинага қурол етказишда иттифоқчилари билан елкама-елка туради”

Германия канцлери Олаф Шольц, Германия Украинага оғир қуроллар етказиб беришда Қўшма Штатларга "яқиндан ҳамрохлик қилишини”ни билдирди.

Шольцга кўра, Украинага қурол ва ҳарбий техника етказиб берса-да, Германия минтақавий можароларга бевосита ҳарбий йўл билан аралашишни истамайди. Балки, Украинага қурол етказиб бераётган иттифоқчилари билан елкама-елка туради.

Ҳозирда Киев, Ғарб ваъда қилган қурол яроғнинг кечикаётганидан хавотирда турган бир пайтда, Германияда чоп этиладиган Zeit газетаси, Германия MARS II тизимларини Украинага қишгача етказиб бера олмаслиги мумкин, деб ёзди.

Аввалроқ бу қуроллар узоғи билан ноябргача етказиб берилиши айтилганди. Айни қуроллар акс этган видео Бундесвернинг расмий YouTube-каналида берилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG