Линклар

Шошилинч хабар
13 апрел 2026, Тошкент вақти: 00:37

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Мариуполда вабо хавфи

10 июнь куни Буюк Британия мудофаа вазирлиги Twitter саҳифасида эълон қилган баёнотда айтилишича, Херсонда ҳам дори-дармон жуда танқис. Россия босиб олган ҳудудларда аҳоли тиббий, озиқ-оқват ва коммунал хизматлардан узилиб қолмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Мариуполда вабо эҳтимолидан ўтган ойдаёқ огоҳлантирган.

Бу шаҳар ҳозир Россия кучлари назорати остида. Куни кеча Украина расмийлари, рус қўшинлари шаҳарни вайроналардан тозаларкан, уларнинг остида қолиб кетган жасадларни қидирмаётир, балки вайрона қолдиқларига қўшиб ахлатхоналарга ташияпти, дея норозилик билдирган.

Бу шаҳардаги аҳолининг бир қисми Польша ва Украинанинг ҳужумлардан ҳоли ҳудудларига қочган. Яна бир қисми мажбуран Россияга эвакуация қилинган.

Айни пайтда, шаҳарда қолган аҳоли ҳам бор. Турли манбаларда шаҳарда 150 мингдан - 200 мингга қадар аҳоли қолгани айтилмоқда.

Аммо уларнинг сони борасида Озодликда аниқ маълумот йўқ.

БМТ: Украинадаги урушда камида 4300 дан зиёд тинч аҳоли вакили нобуд бўлди

Россия қўшинлари Украина ҳудудига бостириб кирганидан буён бу мамлакатда камида 4 минг 302 нафар тинч аҳоли вакили нобуд бўлди, йўқ деганда 5 минг 217 киши тан жароҳати олди. Қурбонларнинг 272 нафари ёш болалардир. Бу ҳақда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармасининг янги ҳисоботида айтилган.

Ҳисоботга мувофиқ, Донецк ва Луганск вилоятларида 2 минг 493 киши қурбон бўлган, 2 минг 979 киши яраланган. Бу қурбонлардан 2 минг 339 нафари бу икки вилоятнинг Киев назорати остидаги ҳудудларида нобуд бўлишган.

Ўлимлар ва жароҳатларга аксар ҳолларда оғир артиллерия ўқлари ва ракеталар сабаб бўлгани урғуланган.

БМТ бошқармаси жанггоҳлардан хабарлар кечиб келаётганини эътиборга олган ҳолда тинч аҳоли орасидаги қурбонларнинг ҳақиқий сони бундан анча юқори бўлиши мумкинлигини эслатган.

Зеленский Путин ва Россиянинг бошқа раҳбарларига қарши санкция жорий этди

Украина президенти Владимир Зеленский Владимир Путин, Дмитрий Песков, Михаил Мишустин, Сергей Шойгу, Сергей Лавров ҳамда Россия ҳукумати ва хавфсизлик кенгашининг бошқа аъзоларига қарши санкциялар жорий қилишга оид фармонни имзолади.

Ҳужжатда Зеленский Ташқи ишлар вазирлигига Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа давлатларнинг салоҳиятли идораларини санкциялар жорий этилгани ҳақида хабардор қилиш ва улар олдига шу каби чеклов чораларини киритишга оид масалани қўйиш вазифасини топширган.

Санкцияларда, хусусан, Украина ҳудудига киришни ман этиш, рўйхатда исмлари зикр этилган шахслар бўлган учоқларнинг Украина ҳаво ҳудудида парвоз қилишини тақиқлаш, уларни Украина давлат мукофотларидан маҳрум этиш, молиявий активларини блокировка қилиш ҳамда уларга тегишли бирор-бир мол-мулкнинг Украина ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишини тақиқлаш кўзда тутилган.

Донецкда Украина учун жанг қилган уч хорижлик ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ўзини Украинадан мустақил деб эълон қилиб олган “Донецк халқ республикаси” (ДХР) олий суди Украина қўшинлари сафида жанг қилган ва айирмачиларга асир тушган уч нафар хорижликни ўлим жазосига ҳукм қилди.

Россия давлат ОАВ хабарига кўра, булар британиялик Эйден Аслин ва Шон Пиннер ҳамда марокашлик Брагим Саадундир. Уларга урушга ёлланганлик ҳамда ДХРда “ҳокимиятни эгаллаб олишга қаратилган ҳаракатларни содир этганлик” айблови қўйилган. “Интерфакс” агентлиги қайдича, судланганларга апелляция тартибида шикоят аризаси ёзиш учун бир ой муҳлат берилган.

Россия нашрларига кўра, британияликлар апрель ойи ўртасида Мариуполда асир тушишган, марокашлик эса март ойида Донецк вилоятининг Волноваха шаҳрида асирга олинган.

Айирмачи республикалар масъуллари каби Россия ҳам Украина томонида жанг қилаётган кўнгиллиларни комбатантлар деб ҳисобламайди ҳамда уларга ҳарбий асир мақоми берилишини рад этиб келади.

Уруш бошидан бери Украина Қуролли кучлари сафига минглаб хорижлик фуқаро қўшилган. Украина президенти Владимир Зеленский буйруғига кўра бу каби кўнгиллилар учун махсус “Украина ҳимояси учун халқаро легион” (у “Хорижий легион” деб ҳам аталади) тузилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG