Линклар

Шошилинч хабар
12 апрел 2026, Тошкент вақти: 18:26

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Россия армияси Северодонецк ва Бахмут йўналишларида катта йўқотишларга учраган

Украина кучлари Донбасс мудофаасида Франциянинг узоқ масофадан аниқ нишонга оладиган "Цезар" замбаракларидан фойдаланмоқда.
Украина кучлари Донбасс мудофаасида Франциянинг узоқ масофадан аниқ нишонга оладиган "Цезар" замбаракларидан фойдаланмоқда.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотига кўра, ўтган кун давомида Россия армияси Северодонецк ва Бахмут йўналишларида энг катта йўқотишларга учраган.

Хусусан, Северодонецк йўналишида рус армияси Новотошковское ва Орехов аҳоли пунктлари ҳудудларига ҳужум қилмоқда. Россия кучларининг Северодонецкга ҳужумлари ҳам давом этмоқда.

Бахмут йўналишида Россия Николаевка ва Камишевахага ҳужум қилиш учун қўшинларни қайта тўпламоқда.

Украина Қуролли кучлари билдирувига кўра, ўтган кун давомида Донецк ва Луганск йўналишларида Украина армияси Россияемен 14 та ҳужумни қайтарган.

Уруш шароитида Озодлик расмийлар маълумотини дарҳол текшира олмайди.

Арестович: кунига 200-300 рус аскари ўлмоқда

Уруш бошланганидан бери 10 мингга яқин украиналик аскар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина президенти девонининг маслаҳатчиси Алексей Арестович таъкидлади.

Арестовичнинг сўзларига кўра, можаро бошида кунига ўртача 100 га яқин украина аскари ҳалок бўлган.

"Аммо урушнинг дастлабки 20-30 куни ичида кунига 1000 рус аскари ўлди. Ҳозир кунига 200-300 рус аскари ўлмоқда, бундан кам эмас", деди у.

Апрел ойи ўрталарида Украина президенти Владимир Зеленский уруш пайтида 2500 дан 3000 гача украиналик аскар ҳалок бўлганини айтган эди.

Шу билан бирга, Россия томони бир вақтнинг ўзида Украинанинг ўрнини босиб бўлмайдиган йўқотишлари 23 367 кишини ташкил этганини маълум қилганди. Бу рақамга нафақат ҳалок бўлганлар, балки асирга олинган, бедарак йўқолган ва оғир яраланган аскарлар ҳам киради.

Йўқотишлар ҳақида айтилаётган бу рақамларни уруш шароитида бошқа манбалар орқали текшириш имконсиз.

Зеленский Украина шарқидаги жангларда оғир артиллерия зарурлигини айтди

Украина президенти Владимир Зеленский 10 июнь, жума куни Донбас жануби-шарқида рус қўшинлари билан “шафқатсиз жанглар” давом этаётганини айтди ва Ғарб давлатларини Киевни кўпроқ қурол-яроғ билан таъминлашга чақирди.

Зеленский ўзининг тунги нутқида Россия “Донбасдаги ҳар бир шаҳарни ер билан яксон қилиб юборишга” уринаётгани ва Украина армияси фақат оғир қуроллар билан қаршиликни давом эттириши мумкинлигини айтди.

"Севиеродонецк, Лисичанск, Бахмут, Словянск. Бошқа кўп номлар . Бу харобаларнинг барчаси бир вақтлар кўркам шаҳарлар эди", деди Зеленский.

Россия Украинадан Донецк ва шарқий Луганск вилоятининг тўлиқ ҳудудини қўлга киритишга умид қилмоқда. Шу мақсадда Россия ўз кучларини Севиеродонецк учун жангга жалб этганини айтади Зеленский.

Украина қўшинлари асосан шаҳардаги турар-жойлардан чиқиб кетган, бироқ Северодонец дарёсининг шарқий қирғоғида ўз таянчларини қўлга киритмаган.

Россия кучлари ҳам шимол ва жанубдан украиналикларни ўраб олишга ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳозирча у қадар чекланган муваффақиятга эришди.

Ҳар икки томон кўплаб қурбонлар келтиргани айтилмоқда.

Уруш бошланганидан бери Украинада 287 бола ҳалок бўлган

Украинадаги уруш пайтида 287 нафар бола ҳалок бўлган, 490 дан ортиқ бола жароҳатланган, дея хабар берди мамлакат Бош прокуратураси.

Бош прокуратура баёнотида айтилишича, болаларнинг аксарияти Донецк, Харьков, Киев, Чернигов, Луганск, Херсон, Николайев ва Запорожье вилоятларида жабрланган. Ҳафталардан бери тинимсиз ўққа тутилаётган Мариуполда ҳозиргача 24 боланинг ўлими тасдиқланди.

Бу маълумотлар якуний эмас. Украинанинг кўп жойларида, жанговар ҳаракатлар давом этаётган минтақаларда ва босиб олинган ҳудудларда ҳисоблаш имконсиз.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG