Линклар

Шошилинч хабар
10 апрел 2026, Тошкент вақти: 10:17

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Буча туманида отиб ташланган яна етти нафар тинч аҳоли вакилининг жасади топилди

Мироцкое қишлоғида топилган қабр
Мироцкое қишлоғида топилган қабр

Киев вилоятининг Буча тумани Мироцкое қишлоғида россиялик ҳарбийлар томонидан қийноққа солиниб, кейин отиб ташланган тинч аҳоли вакилларининг яна бир оммавий қабри топилди, дея маълум қилди Киев вилояти полицияси раҳбари Андрей Небитов.

“Россияликлар 7 нафар тинч фуқарони қийноққа солиб, кейин бошларига ўқ отиб, қатл этишган”, деб ёзган мулозим Фейсбукда.

Полиция қайдича, қурбонлардан аксариятининг қўллари боғлиқ, тиззаларига ўқ отилган бўлган. Ҳозир ҳуқуқ-тартиботчилар мақтулларнинг шахсини аниқлаш устида иш олиб боришмоқда.

Россия уруш бошидан бери нефть ва газ экспортидан қарийб 100 млрд доллар ишлаб олди

Украинага босқин бошланганидан бери ўтган 100 кун ичида Россия қазиб олинувчи ёқилғи экспортидан 98 миллиард доллар пул топди. Бунда Россия нефть ва газининг асосий харидори Европа Иттифоқи мамлакатлари бўлган. Бу ҳақда Энергетика ва тоза ҳавони ўрганиш маркази (CREA) маълумот тарқатди.

Россиядан экспорт қилинган ёқилғининг 61 фоизи ($60 млрд) ЕИ улушига тўғри келган. Асосий истеъмолчилар Германия (12 млрд доллардан кўпроқ) ва Италия (12 млрд доллардан зиёд) бўлган. ЕИдан ташқари Россия нефть ва газининг энг катта импортчиси Хитой (12,6 миллиард доллар) бўлган.

CREA ҳисоботида Россия ёқилғиси экспорти ҳажми май ойида урушгача бўлган кўрсаткичдан 15 фоизга пасайгани, бироқ нефть ва газга талаб ошгари Россияга “кутилмаган даражада даромад” келтиргани айтилган – уларнинг экспорт нархи ўтган йилгига нисбатан 60 фоизга ошган.

Мамулашвили: Украиналик ҳарбийлар сафида 3 минг нафар британиялик жанг қилмоқда

Украина Қуролли кучлари сафида уч минг нафар британиялик жанг қиляпти. Бу ҳақда Sky News нашрига “Грузин миллий легиони” командири Мамука Мамулашвили маълум қилган.

Унга кўра, британияликлар грузинлардан кейин Украина учун жанг қилаётган иккинчи йирик хорижий ҳарбий контингент бўлиб ҳисобланади. Учинчи ўринни АҚШ фуқаролари эгаллайди.

Мамулашвили иддаосича, хорижликларнинг кўпи инструктор сифатида ишлашга келишган ва ҳозир мураббийлик вазифасини ўташмоқда. Украинада жанг қилаётган хорижликлар сони эса 20 минг нафаргача етиши мумкин.

Аввалроқ Украинада икки нафар британиялик – Жордан Гэтли ва Скотт Сибли ҳалок бўлгани хабар қилинган. Яна икки британиялик – Шон Пиннер ва Эйден Эслин асир олинган. Улар марокашлик Брагим Саадун билан биргаликда ўзини Украинадан мустақил деб эълон қилиб олган “Донецк халқ республикаси” суди томонидан ўлим жазосига ҳукм этилганлар.

Аввалроқ “Хорижий легион” вакили Дамьен Магру Украинада турли қитъалардаги 55 та мамлакатдан вакиллар жанг қилаётгани ҳақида маълум қилган эди.

AI Харьковда россиялик ҳарбийлар томонидан кассетали бомба ишлатилганига оид 7 та ҳолатни ҳужжатлаштирди

Россия армияси Харьковга кассетали бомба билан камида етти марта зарба берган. Бу иддао Amnesty International халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг 13 июнь куни ёйинланганҳисоботида айтилган. Кассетали бомбалардан фойдаланиш халқаро қонунчиликка кўра ҳарбий жиноят бўлиб ҳисобланади.

Харьковдаги аҳоли пунктларига берилган 41 та зарбани таҳлил қилган тадқиқотчилар бунинг натижасида камида 62 нафар тинч аҳоли вакили нобуд бўлгани, қарийб 200 киши яраланганини аниқлаганлар.

AI вакиллари ҳисоботни тайёрлаш учун 160 киши билан суҳбатлашишган, зарба берилган жойлардан ашёвий далиллар йиғишиб, таҳлилдан ўтказишган. Мазкур ашёвий далиллар орасида снаряд парчалари ҳам бор.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG