Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:43

Мирзиёев Путин билан Қорақалпоғистондаги вазиятни муҳокама қилди


5 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин билан телефон мулоқоти ўтказган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда таъкидланишича, Россия президенти Ўзбекистон ҳукуматининг "Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлаган".

Бу президент Мирзиёевнинг шу йил 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистонда тартибсизликларга айланиб кетган оммавий намойишлардан буён Россия раҳбари билан илк мулоқоти.

Мирзиёев тартибсизликларда хорижий кучларнинг қўли борлигига ишора қилган, аммо бирор давлатнинг номини атамаган.

Ўзбекистон ҳукумати воқеаларда "конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилган айрим фуқаролар"ни айблаган.

Зўравонликлар чоғида 18 киши ҳалок бўлгани, 246 киши яралангани билдирилган.

Президент Мирзиёев 2 июль куни Қорақалпоғистонда 1 ойлик фавқулодда ҳолат эълон қилган эди. Расмийлар ҳозирда вазиятнинг назорат остида эканини айтмоқда. Ҳодисаларга алоқадорликда 500 дан ортиқ одам ушланган.

4 июль куни Европа Иттифоқи Ўзбекистон ҳукуматини Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан мустақил тергов ўтказишга чақирди. Ўзбекистон ҳукумати бу каби тергов эҳтимоли борасида баёнот берганича йўқ.

XS
SM
MD
LG