Линклар

Шошилинч хабар
02 октябр 2022, Тошкент вақти: 02:43

Россия Еленивкага ҳужумни текширишга экспертларни чақирди


Еленивка қамоқхонаси

Россия Мудофаа вазирлиги Москва Еленовкадаги колонияга қилинган ҳужумни текшириш учун БМТ ва Халқаро Қизил Хоч экспертларини расман таклиф қилаётганини маълум қилди, деб ёзади “Интерфакс”.

Аввалроқ Украина расмийлари ҳам халқаро экспертларни жалб қилишни талаб қилган эди. БМТ ва Қизил Хоч, ўз навбатида, имкон берилса, ўз терговчиларини воқеа жойига жўнатишга тайёр эканликларини билдирди.

Донецк вилоятининг Еленивка қишлоғидаги ахлоқ тузатиш колонияси казармаларидан бири 28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси вайрон қилинган. У ерда ушлаб турилган 193 нафар украиналик ҳарбий асирдан камида 53 нафари ҳалок бўлган.

Россия қўмондонлиги ва Донецкдаги россияпараст айирмачиларнинг айтишича, колонияга зарба Украина армияси томонидан Американинг ҲАЙМАРС ракеталари билан берилган. Украина томони, аксинча, Еленивкадаги колония Россия томонидан ҳужумга учраган ва айирмачи “ДНР” қўшинлари уни қўллаб-қувватлаган, деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, ОАВда Еленивкага ҳеч қандай ракета ҳужуми бўлмагани, маҳбуслар сақланаётган бино ичкаридан портлатилгани ҳақидаги тахминлар пайдо бўлди.

XS
SM
MD
LG