Линклар

Шошилинч хабар
02 октябр 2022, Тошкент вақти: 23:41

Украинадан 13 минг тонна жўхори ортилган кема Италияга келди


Turkey Russia Ukraine War -- The cargo ship Polarnet, arrives to Derince port in the Gulf of Izmit, Turkey, Monday Aug. 8, 2022.

Украинадан 13 минг тонна жўхори олиб кетаётган “Рожен” кемаси жума куни Туркияда тўхтаб, Италия шимолидаги Равенна портига кирди.

Украинанинг Қора денгиз портларидан ғалла экспортини қайта тиклашга рухсат бериш тўғрисидаги Россия билан келишувга кўра, уруш туфайли беш ой давомида тўхтаб қолган жами 14 та кема сўнгги икки ҳафта ичида Украинадан жўнаб кетди.

Туркия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, шанба куни Туркиядан Украина йўналиши бўйича яна бир кема Украина ғалласини олиб келиш учун йўл олган.

Туркия билан биргаликда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти воситачилигида ўтган ой Украина ғалла етказиб беришни бошлади.

Бундан олдин БМТ уруш туфайли таъминотнинг тўхташи кучли озиқ-овқат тақчиллигига ва ҳатто дунёнинг айрим қисмларида очарчилик авж олишига олиб келиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

Шу йилнинг февралигача глобал буғдой экспортининг деярли учдан бир қисми Украина ва Россия хиссасига тўғри келган.

Украинада ўтган йилги ҳосилдан 20 миллион тоннага яқин дон қолган. Бу йилги буғдой ҳосили ҳам 20 миллион тоннага баҳоланмоқда.

XS
SM
MD
LG