Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:05

Давлат Думаси Марказий Осиё стратегиясини муҳокама қилмоқда


Россия Давлат Думасида 13 апрел куни “Марказий Осиё минтақаси: стратегик ҳамкорлик ва хавфсизлик масалалари” мавзусида бўлиб ўтган ёпиқ муҳокамада Кремл Россия манфаатларини ҳисобга олган ҳолда минтақанинг барча мамлакатлари билан тенг ҳуқуқли ҳамкорликка тайёр эканлиги таъкидланди.

Интерфакс агетлигининг дума матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, Россия Ташқи ишлар взирининг ўринбосари Григорий Карасин мажлисда қилган чиқишида “Россия Марказий Осиё сиёсий майдонида етакчи ролга даъво қилаётгани йўқ ва ҳамкорликка тайёр. Марказий Осиёда барқарорлик бўлмаса, Россия Федерациясида барқарорлик ва тараққиёт бўлишини тасаввур қилиш қийин”, дея таъкидлаган.

Россияи Ташқи ишлар вазири муовини Марказий Осиё мамлакатлари қатор соҳаларда ислоҳотлар ўтказиши кераклиги, акс ҳолда бу минтақада Шимолий Африка ва Яқин Шарқдаги вазият такрорланиши мумкинлигига алоҳида урғу бергани айтилмоқда.

ТИВ расмийси Карасин шунингдек, Россия минтақа билан эски муносабатларни ҳисобга олиб ҳамкорлик стратегияси белгилаши кераклигини ҳам қўшимча қилган.
XS
SM
MD
LG