Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:55

Нью-Йоркдаги террор ҳужумида яраланган бельгиялик онанинг оёқлари кесиб ташланди


Хайрия мақсадида дунё бўйлаб велосипедда саёҳат қилаётган бельгиялик она - Марион Ван Рит​ Нью-Йорк шаҳрида рўй берган террорчилик ҳужуми пайтида оғир жароҳат олгандан сўнг унинг иккала оёғини ҳам ампутация қилишга – кесиб ташлашга тўғри келди.

Марион Ван Рит дунёнинг иқлими энг ноқулай минтақаларида юзлаб километр масофани велосипедда босиб ўтган, Нью-Йорк шаҳрига оиласи билан бирга велосипедда сайр қилиш учун таътил олиб келган эди. Даҳшатли террор ҳужумидан жони омон қилган “Belgian airline” авиакомпанияси топ-менежери Марион Ван Рит энг оғир жароҳат олди.

Ван Ритнинг эри Аристид Мелиссас ва уларнинг 16 яшар ўғли Дарил Мелиссас ҳам сешанба куни қуйи Манҳеттендаги велосипед йўлагида рўй берган ва 8 кишининг умрига зомин бўлган ҳужумдан сўнг ўнлаб кишилар қатори касалхонага ётқизилди. Ҳалок бўлганларнинг 6 нафари чет эл ватандошлари эди. Эр-хотиннинг жияни ҳам улар билан бирга эди, аммо унинг фақат у ер-бу ери тирналгани учун касалхонага ётқизилмади.

Бельгия ҳукумати вакили Нью-Йорк шаҳрида исмини айтмаслик шарти билан ушбу оила вакиллари саломатлиги ҳақидаги маълумотларни тасдиқлади. У оила аъзолари саломатлиги ҳақидаги маълумотлар ошкор қилинмаслиги кераклигини айтган.

Нью-Йорк штати ҳокимият идоралари сешанба кунги ҳужумдан сўнг тарқатган дастлабки хабарларда 54 яшар Ван Рит “иккала оёғидан ўта оғир жароҳат” олган ва ҳаёти хавф остида қолгани хабар қилинади. Эри билан ўғли эса боши ва бўйнидан яраланган.

Оила саломатлиги ҳақидаги маълумотларни тарқатмасликни илтимос қилгани сабабли улар қандай жароҳат олганига оид хабарлар кечикиб пайдо бўлди. Бироқ улар ҳақидаги айрим маълумотларни ижтимоий тармоқлардан топиш мумкин.

Оила Антверпен шаҳрида истиқомат қилади. Дарил ўша ердаги ўрта мактабда ўқийди. Аристид Мелиссас эса оиласи 1948 йили ташкил қилган пластмасса буюмлар ишлаб чиқарувчи компания раҳбари бўлиб ишлайди.

“Brussels Airlines» авиакомпанияси веб-саҳифасида қайд этилишича, Ван Рит ўша ерда маркетинг коммуникацияси бўйича менежердир. У компанияси ҳомийлик қилган ва Африкага мўлжалланган “Байк” хайрия дастурлари туркумида ҳам иштирок этган.

“БАРЧАМИЗНИ МУҲАББАТ БИРЛАШТИРАДИ”

Нью-Йорк шаҳридаги ҳужумдан омон қолган аргентиналиклар ўша ерда қурбон бўлган беш нафар ҳамюртини умрбод ёдда сақлаяжагини айтди.

Хуан Пабло Тревизан, Ариэл Бенвунито, Гилйермо Банчини ва Иван Брайкович ушбу мамлакатнинг Нью-Йорк шаҳридаги консуллигида йиғилди. Йиғилганларга қарата испан тилида мурожаат қилган жаноб Банчини ҳиссиётларга тўла баёнотни ўқиб берди ва консуллик ходимлари кўзига беихтиёр ёш қалқди.

– Аргентиналиклар дўстликни жуда қадрлайди, – деди жаноб Банчини. – Бу ерга бизни ёшлик чоғлари ўртамизда пайдо бўлган ва бир умр ҳамроҳимизга айланган дўстлик етаклаб келди. Ҳалок бўлган дўстларимиз учун бир умр мотам тутамиз. Бу ерга ўртамиздаги меҳр-муҳаббат сабабли келдик ва у бизни бундан буён ҳам бирлаштириб туради.

Бу тўрт киши ўрта мактабни битирганининг 30 йиллигини нишонлаш учун Нью-Йорк шаҳрига келган 10 кишилик гуруҳ аъзолари эди.

Улардан беш нафари Ўзбекистон ватандоши сешанба куни юк машинасини велосипед йўлагига солган пайт ҳалок бўлди. Террорчи юк машинасини Манҳеттен жанубидаги Жаҳон савдо маркази томон ҳайдаб, велосипедчилару пиёдаларни бостириб кетди ва 8 кишини ўлдирди.

Юк машинаси мактаб автобусига бориб урилгандан сўнг полициячи Сайфулло Соиповни отиб ярадор қилди, аммо 29 яшар террорчи тирик қолди. У чоршанба куни террорчилик айби билан суд маҳкамасига тортилди.

Аргентиналик сайёҳлар гуруҳи оғир жудоликка учради. Уларнинг узоқ тарихга эга дўстлиги минглаб одамларни ҳайратда қолдирди. Дунёнинг кўплаб оммавий ахборот воситалари дўстлар АҚШга учиб кетишидан олдин Аргентинанинг Розарио шаҳри аэропортида тушган суратини чоп қилди.

Террорчилик ҳужуми вақтида гуруҳдан Ҳернан Ферруччи, Алехандро Дамиан Пагнуччо, Ҳернан Диего Мендоса, Ариел Ерлих ва Диего Энрике Ангелини ҳалок бўлди. Бостон шаҳри яқинида яшайдиган Мартин Марро эса оғир яраланди, аммо унинг тўлиқ тузалиб кетишига шубҳа йўқ.

Банчини баёнотни ўқиб бергандан сўнг тўрт дўст бир-бирини қучоқлаб олди ва хонада қарсаклар янгради. Бош консул ўринбосари, генерал Эдиардо Алмирантеараганинг кўзлари ёшга тўлди.

XS
SM
MD
LG