Линклар

Шошилинч хабар
07 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:16

Reuters: Нью-Йоркдаги ўзбекларни Соиповнинг соқоли ҳайратга солди


Нью-Йоркинг “Кичик Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи ўзбеклар ватандошларидан бири сешанба куни амалга оширган террор ҳужумида айбланаётганини эшитиб, хавотирга тушишган.

Аммо улар Нью-Йоркда 8 одам ўлимида гумонланиб қўлга олинган Сайфулло Соиповнинг суратларини кўриб, лол қолишди.

Reuters агентлигининг хабар қилишича, агентлик мухбири билан суҳбатлашган ўзбеклар бир овоздан ҳеч қайси ўзбек, айниқса, ёш ўзбек бунақа узун ва паравариш қилинмаган соқол ўстирмаслигини айтган.

Нью-Йорк ўзбеклари АҚШда етти йил юрган Соипов нималар таъсирида радикаллашган бўлиши мумкинлиги ҳақида турли фикрларни айтишди.

Бруклинда ишловчи Ашраф Зокиров:

- Ўзбекистонда бунақа соқол билан кўчада юриб бўлмайди, - деди.

Минглаб ўзбекистонлик кейинги йилларда иш излаб ҳамда репрессив тузумдан қочиш учун хориж давлатларига кўчиб кетган.

Ўзбекларнинг АҚШдаги энг йирик жамоаларидан бири Нью-Йорк шаҳрида бўлиб, уларнинг аксари шаҳарнинг Кингстон ҳамда Мидвуд маҳаллаларида яшайди.

- Бу ерда эркинлик ҳаддан ташқари ошиқча, - деди Зокиров.

Ўзбекистон аҳолиси асосан мусулмон бўлса-да, ҳукумат диний эътиқодни кескин назорат остига олган.

- Бу ерга келганида унинг соқоли бўлмаганига 150 фоиз кафолат бераман, - дея сўзини давом эттирди Зокиров.

1 ноябрь куни АҚШ прокурорлари Соиповга террорчилик билан боғлиқ айблов билдирди. Соипов қотилликдан ташқари “Ислом давлати” гуруҳига моддий ёрдам кўрсатганликда, зўравонликда ва автомобилларни вайрон қилганликда ҳам айбланмоқда.

Кийим-кечак магазини эгаси Бахтиёр Акрамов Соипов араб масжидларида радикаллашган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

Банкет зали эгаси Фирдавс Гергиев ўзбеклар одатда радикал эмаслигини, Соипов кўпроқ Афғонистондаги толибларга ўхшашини айтди.

Нью-Йоркнинг яна бир ўзбек турғуни Нодира Сидиқова эса Соипов Ўзбекистонни ёмон отлиқ қилганини таъкидлади:

- Миллатимиз, халқимиз билан фахрланамиз. Ҳозир қаттиқ хафамиз, - деди Сидиқова.

XS
SM
MD
LG