Линклар

АҚШ прокурорлари Нью-Йоркда 8 одам ўлимида гумонланиб қўлга олинган Ўзбекистон ватандоши Сайфулло Соиповга 1 ноябрь куни терроризм билан боғлиқ айблов билдирди.

Сайфулло Соипов қўлга олиш жараёнида қорнидан яралангани учун Манхетен федерал судига ногиронлар аравачасида кишанбанд қилинган ҳолда олиб келинди.

Соипов қотилликда, Ислом давлати гуруҳига моддий ёрдам кўрсатганликда, зўравонликда ва автомобилларни вайрон қилганликда айбланмоқда.

31 октябрда Нью-Йоркнинг Қуйи Манҳеттен минтақасида Сайфулло Соипов пикап автоуловида 8 одамни босиб ўлдирган ва 12 одамни жароҳатлаган эди.У воқеа жойида қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG