Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:08

Бош вазир ваъдаси бажарилмади - Банклар нақд доллар сотмаяпти


Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов

2 октябр - душанба куни Тошкентдаги банкларнинг валюта айирбошлаш шоҳобчаларида жисмоний шахсларга валюта нақд кўринишда сотилмаётгани хабар қилинмоқда. Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 24 сентябр кунги ҳукумат йиғинида 1 октябрдан жисмоний шахсларнинг чет эл ваютасини нақд харид қилишига рухсат берилишини айтган эди.

Озодлик мобил мухбирининг хабар қилишича, "Халқ банки", "Миллий банк", "Ипотека банк" ва бошқа банкларнинг валюта айирбошлаш шоҳобчаларида чет эл валюталари жисмоний шасхларга нақд сотилмаётир.

"Бизга ҳали сотувга рухсат келмади, дейишяпти банк ходимлари. Одамлар борган, лекин нақд сотув йўқ ҳали ҳам. Қачон бўлиши ҳам номаълум, дейишяпти. Лекин, одамларнинг қўлидан долларни сотиб олаяпти банклар", деди исмини ошкор қилмаётганимиз мобил мухбир.

Айни пайтда бунинг сабаблари ҳам очиқланмаётир. Жумладан, "Ипотека банк"ининг Озодлик мухбири билан микрофонсиз суҳбатлашган ходими: "Ҳозирча бизга нақд сотилсин, деган проучение келмади, нега келмагании сабабини ҳам бизга айтишмади", деб жавоб берди.

24 сентябр куни Reuters агентлиги Бош вазир Абдулла Арипов ҳукумат жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб, жисмоний шахсларга чет эл валютасини нақд сотишга рухсат беришини маълум қилганини ёзган эди.

Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб, президент имзолаган ПФ-5177-сонли фармон асосида, юридик ва жисмоний шахсларнинг хорижий валютани тижорат банкларида сотиш-сотиб олишига рухсат берилган, аммо жисмоний шахсларнинг валютани нақд эмас, конверсион банк карталарига тушириб олиши ҳамда бу пулдан фақат чет элда фойдаланиши мумкинлиги белгиланган эди.

2 октябр куни Тошкент шаҳридаги банкларда бўлган тошкентлик иқтисодчи Тошбек ҳам жисмоний шахсларга чет эл валютаси нақд кўринишда сотилмаётганини айтди.

Унинг айтишича, нақд валютага эҳтиёжи бўлганлар ҳануз валюта "қора бозор"ига мурожаат қилмоқда.

"Қора бозор" аввалгидай эркин эмас, валютафурушларда чўчиш бор. Аммо, бекитиқча савдо қилишаяпти. Албатта, бу бозор тезда йўқ бўлиб кетмайди. Бунга маълум вақт керак бўлади", дейди иқтисодчи Тошбек.

Қуйида иқтисодчи билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Тошкентлик иқтисодчи: Бош вазир ваъдаси бажарилмади - доллар нақд сотилмаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:24 0:00
Бевосита линк

Жорий ойда Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта – сўмни деярли икки баробар қадрсизлантирди. Яъни, 5 сентябргача 1 АҚШ долларининг расмий курси 4210 сўм бўлган бўлса, ўша куни 8100 сўмга чиқди.

Reuters агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон ҳукумати миллий валюта девальвацияси оқибатларини юмшатиш учун Жаҳон банки билан 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида қарз олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Ўзбекистон ҳукумати бу пул билан ўзбек сўмининг кескин девальвациясидан кейин ижтимоий соҳада юзага келган вазиятни юмшатишни режаламоқда.

XS
SM
MD
LG