Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:53

Озодлик мақоласи ортидан Тошкент махсус прокурори манзил- колонияда текширув ўтказди


Озодлик радиоси 10 август куни Тошкент вилоят, Пискент туманида жойлашган УЯ 64/75-сонли муассаса - манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг айтганларига таяниб, бу ердаги "шароитнинг жуда оғирлиги" тўғрисида ёзган эди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизматининг Озодликка 13 август куни хабар қилишича, мақола ортидан манзил колониядаги аҳвол Тошкент махсус прокурори томонидан жойига чиқиб ўрганилган.

Прокуратуранинг хабарида бундай дейилган:

"Аниқланишича, Тошкент вилоятида жойлашган УЯ 64/75-сонли ЖИЭМдаги ётоқхоналарга 700 дан ортиқ маҳкум жойлаштирилиши мумкин бўлиб, ҳозирда мазкур муассасада 300 дан ортиқ маҳкум сақланаётганлиги аниқланган.

400 нафардан зиёд маҳкумлар эса, маъсулияти чекланган жамият ҳамда хўжалик юритувчи субъект (контрагент) ларга ишга жалб этилиб, ушбу объектлардаги ётоқхоналарда яшаб келадилар (мазкур объектларда уларга барча шарт-шароитлар яратилган).

Муассасада маҳкумларнинг ювинишлари учун ҳаммом, соч-соқол олдириш хонаси, маиший хонаси, эрталабки ювиниш хонаси ҳамда ҳожатхоналари замон талабларига мос равишда 2016-2018 йиллар давомида таъмирдан чиқарилган.

Манзил колонияда сақланаётган маҳкумлар озиқ-овқати учун давлат бюджети харажатлар сметасидан маблағ ажратилмайди, лекин муассаса ишлаб чиқариш фаолияти ҳисобидан, хоҳиш билдирган маҳкумларга икки маҳал иссиқ овқат тайёрланиб, тарқатув қайдномасига асосан тарқатилади ва овқатланиш учун бўлган маблағлар махкумларнинг ойлик маоши хисобидан ушлаб қолинади (2.500 сўмдан-3.800 сўмгача).

Муассаса худудида узоқ ва қисқа муддатли учрашув ўтказиш биноси мавжуд бўлиб, бинода 18 та узоқ муддатли учрашув хоналари мавжуд ва 2017 йилда тўлиқ капитал таъмирланган, барча қулайликларга эга.

Жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг ижтимоий келиб чиқиши дини, эътиқоди ҳамда қайси миллатга мансублиги, қамалгунга қадар қандай инсон бўлганидан қатъиназар ёши, соғлиғи, касби ва мутахассислигига қараб ишга тақсимланади ҳамда бир хил муомалада бўлинади.

Муассасада “Мослократ” деган маҳкумлар тушунчаси мавжуд эмас, балки оиласи ва яқин қариндошлари тез-тез учрашувга келиб турадиган маҳкумлар тоифасига шундай баҳо берилган бўлиши мумкин.

Муассаса томонидан фермерлар билан икки томонлама шартномалар имзоланмаган ва маҳкумлар узоқ муддатга фермерларга ишга берилмайди.

Шунингдек, муассаса ҳудудида ғишт ишлаб чиқариш участкаси мавжуд бўлиб, маҳкумларнинг хоҳишига кўра ишга жалб қилинади ҳамда уларнинг ишлаган иш ҳажмига асосан ойлик маошлари ҳисобланади.

Жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга содир этган тартиббузарлигининг оғир ёки енгиллигига қараб Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексида белгиланган тартибда қонун доирасида интизомий чора қўлланилади.

Мақолага илова тарзида жойлаштирилган видео ёзувдаги бино
УЯ 64/75-сонли ЖИЭМда, шу жумладан Тошкент шаҳри ҳамда вилоятларида жойлашган бирорта ЖИЭМларда мавжуд эмас".

XS
SM
MD
LG