Линклар

Шошилинч хабар
07 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:54

“Мирзиëев ислоҳотлари биринчи жиддий имтиҳондан ўта олди”


Журналист Бобомурод Абдуллаев устидан бўлиб ўтган маҳкама жараëнини бошдан охирига қадар кузатган мухолифат ва ҳуқуқ фаоли Дилором Исҳоқова¸ 7 май кунги суд ҳукмига шундай баҳо берди.

Шу куни судья Зафар Нурматов ҳукми билан 45 яшар Бобомурод Абдуллаев суд залидан озод қилинди.

Абдуллаевнинг жиноий шериклари сифатида судланган 3 фуқаро ҳам суд ҳукми билан оқланиб, суд залидан озод қилинди.

Айни пайтда ҳакам¸ бу ишда қонунбузарликка йўлга қўйган МХХ терговчи ва ходимлари устидан хизмат текшируви бошлаш ҳақида хусусий ажрим чиқарган.

Буларнинг бари¸ Исҳоқовага кўра¸ мустақил Ўзбекистон суди тарихида мисли кўрилмаган ҳодисалардир.

“Мирзиëев ислоҳотлари биринчи жиддий имтиҳондан ўта олди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:33 0:00
Бевосита линк

Алоқадор

XS
SM
MD
LG