Линклар

Шошилинч хабар
03 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:29

Қурултой: Мирзиëев чақираëтган хориж инвестори нега келмаяпти?


27 февраль-2 март куни Туркияга сафар қилган Рустам Азимов бошчилигидаги ўзбек делегацияси 2 миллиард долларлик турк сармоясининг келиши ҳақида президентга ҳисоб берган эди.
27 февраль-2 март куни Туркияга сафар қилган Рустам Азимов бошчилигидаги ўзбек делегацияси 2 миллиард долларлик турк сармоясининг келиши ҳақида президентга ҳисоб берган эди.

Президент Мирзиëев хориж инвестициясини Ўзбекистонга олиб киришни ўз вазир ва раҳбарлари келажагини белгиловчи омиллардан бири қилиб белгилади. Бу ишни эплолмаслик¸ Бош вазир ўринбосаридан тортиб элчига қадар лавозимдан ажраш билан тугамоқда. Аммо бундай босим оқибатида Ўзбекистонга кираëтган сармоя кўпайиб қолганича йўқ. Нега? Бу савол "Қурултой" муҳокамасига қўйилди.

6 июнь куни 25 йил давомида Ўзбекистон банк-кредит¸ макроиқтисод ва молия соҳасини белгилаб келган раҳбарлардан бири Рустам Азимов ҳукумат таркибидан чиқарилди. Ислом Каримов ворисларидан саналган Азимовнинг ҳокимият бошқарувидан четлатилиши асосий сабаби мамлакатга хориж инвестицияларининг келмаëтгани бўлди.

2017 йилнинг беш ойи давомида Ўзбекистоннинг 7 давлатдаги элчиси ўз лавозимидан ажради - бу элчилар ҳам президент Шавкат Мирзиëевнинг мамлакатга инвестиция олиб кириш топшириғини бажаришга лоқайдлик билан ëндашув боис амалсиз қолди.

8 сентябрь куни Ўзбекистон президенти лавозимини вақтинча бажаришга киришган кундан бошлаб Шавкат Мирзиëев иқтисодни ривожлантириш учун тўғридан-тўғри хориж инвестицияларини жалб қилишни устувор вазифаларидан қилиб белгилади.

Ҳукумат мажлисларида бу вазифани қайта-қайта таъкидлаган президент¸ аксар вазирлик ва қўмиталар фаолиятига қанча инвестиция олиб кирганидан келиб чиқиб баҳо беришидан огоҳлантирмоқда.

Аммо бундай маъмурий босимга қарамай¸ хориж инвестицияси Ўзбекистонга киришга шошилмаëтир.

Туркияда ваъда қилинган 2 миллиард¸ Россиядаги 5 миллиард долларлик сармоя¸ қолаверса¸ Қозоғистон¸ Туркманистон ва Хитойга қилинган расмий ва давлат ташрифлари давомида тилга олинган катта лойиҳаларга сармоя ëтқизиш бошланганига оид хабарлар ҳозирча кўринмаëтир.

29 май кунги ҳукумат йиғинида президентнинг ўзи бу реалликни тан олишга мажбур бўлди.

Чиройли ваъда ва баëнотлар¸ президентнинг тинимсиз талаб ва топшириқларига қарамай¸ нега на Азимов ва на бошқа вазирлар хориж сармоядорини Ўзбекистонга олиб кириш вазифасини эплай олмаëтир?

Хориж инвесторини 31 миллионлик истеъмол бозори ҳисобланмиш Ўзбекистонга киришдан чўчитаëтган сабаблар нима? Озодликнинг “Қурултой” давра суҳбати иштирокчилари шу саволлар атрофида мулоҳаза юритадилар.

Ўзбекистон Молия ва Иқтисодиëт вазирлигининг собиқ мулозимлари¸ иқтисодий таҳлилчилар Сапарбой Жубаев¸ Саодат Нишонова ва Холназар Омоновлар хориж инвестицияси учун зарур бўлган шарт-шароит¸ уни яратиш учун бугун Ўзбекистонда қилиниши лозим амалий ҳаракатлардан баҳс этдилар.

2003 йилда Ўзбекистонда фаолият бошлаб¸ 2011 йилда оғир иқтисодий жиноятларда айбланиши ортидан¸ 60 миллион долларлик сармоясини ташлаб¸ мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган Güneş Tekstil соҳиби Воҳид Гунеш эса¸ Шавкат Мирзиëевнинг яхши ният ва ваъдаларига қарамай¸ ўзига ўхшаш хориж¸ хусусан¸ турк сармоядорини бу мамлакатга ўз маблағини олиб киришдан қайтараëтган омилларга тўхталди.

Қурултой: Хориж инвестори нега Ўзбекистонга бормаëтир?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:30:00 0:00
Бевосита линк

Алоқадор

XS
SM
MD
LG