Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2022, Тошкент вақти: 17:59

Путин Украинадаги уруш "олийжаноб" мақсадни кўзлаганини даъво қилди


Беларусь президенти Александр Лукашенко билан “Восточний” космодромига сафар қилган Россия раҳбари Владимир Путин Украинадаги уруш мавзусига эътибор қаратди.

Унга кўра, “қуролли кучлар белгиланган мақсадга эришиши борасида ҳеч қандай шак-шубҳа мавжуд эмас”.

“Бизнинг мақсадимиз олийжанобдир”,-деган Путин асосий мақсад “Донбасс аҳолисига кўмак кўрсатиш” эканини урғулади.

Кремль Украинадаги урушни “махсус ҳарбий амалиёт” деб атаган ва ундан мақсад Украинани “денацификациялаш” ва “демилитаризациялаш” эканини даъво қилган.

Ғарб разведкаси Россия ҳарбийлари яқин кунларда Донбассда кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириши кутилаётганини билдирмоқда.

Путин Россия аскарлари Украинада “мардонавор, саводли, эффектив ва самарали” жанг қилаётганини таъкидлади.

Халқаро кузатувчилар, разведка ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Украинада рус аскарлари тинч аҳолини, жумладан, болаларни ўлдираётгани, қийноқларга солаётгани ва зўрлаётганини қайд этмоқдалар.

Россия ҳукумати расман бу хабарларга муносабат билдирмади. Россиянинг БМТдаги вакили эса Россия аскарлари Украинада қизларни ва ўғил болаларни зўрлаганини инкор қилди.

БМТнинг билдиришича, шу кунгача Украинада тинч аҳолидан 2 минг киши, жумладан, юздан ортиқ бола ҳалок бўлгани тасдиқланган. БМТ бу рақамлар бундан бир неча баробар кўпроқ бўлиши мумкинлигини, аммо уруш туфайли барча маълумотларни текшириш имконияти мавжуд эмаслигини билдирган.

Украина ҳукумати эса биргина Мариуполда 10 минг киши ҳалок бўлганини маълум қилмоқда.

XS
SM
MD
LG