Линклар

Шошилинч хабар
26 май 2022, Тошкент вақти: 12:12

Словакия ва Венгрия Европа Иттифоқининг Россия нефтига нисбатан санкцияларини қўллаб-қувватламайди


Ташқи ишлар вазири Петер Сийярто, Венгрия "Россиядан Венгрияга табиий газ ёки нефть импортини тўхтатадиган" ҳеч қандай санкцияларга овоз бермаслигини айтди.

Словакия ва Венгрия Россия энергетикасига, жумладан, нефть импортига қарши санкцияларни қўллаб-қувватламасликларини билдирди.

Икки давлат Россия нефтига ҳаддан ташқари боғланган эканлигини ва зудлик билан бошқа муқобил топилмаслигини айтган.

Словакия Иқтисодиёт вазири Ричард Сулик мамлакатнинг ягона нефтни қайта ишловчи “Словнафт”га Россия хомашёсидан бошқа нефть манбасига ўтиши учун йиллар керак бўлишини маълум қилди.

Венгрия ҳам Россия нефтига қаттиқ боғлиқ бўлиб, ташқи ишлар вазири Петер Сийярто, Венгрия "Россиядан табиий газ ёки нефть импортини тўхтатадиган" ҳеч қандай санкцияга овоз бермаслигини билдирди.

3 май куни Қозоғистонда сўзлаган Сийярто Венгрия ва унинг иқтисодиёти Россия нефтисиз тўхтаб қолишини таъкидлади.

“Ҳаммаси оддий, Венгриянинг энергия таъминотини хавф остида қолдириб бўлмайди, чунки уруш товонини венгерлар тўлашига биздан ҳеч ким рози бўлмайди”, деди Сийярто.

Еврокомиссиянинг санкциялар бўйича янги таклифлари Россия нефтига босқичма-босқич эмбарго киритишни ўз ичига олади. 27 аъзо давлат уларни 4 май куни муҳокама қилишни бошлайди. Бироқ санкциялар маъқулланиб, кучга киришига бир неча кун кетиши мумкин.

3 май куни Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеп Боррелл блокнинг ижроия ҳокимияти янги санкциялар таклифини киритишга яқин эканини ва пакет нефть импорти ўз ичига олишини айтган эди.

“Биз олтинчи санкциялар пакети устида ишлаяпмиз. Мақсад кўпроқ банкларни SWIFTдан чиқариш, дезинформация қилувчи шахсларни рўйхатга олиш ва нефть импортига қарши курашиш”, - деб ёзди Боррелл Тwitterда.

SWIFТ 200 дан ортиқ мамлакатларда, жумладан, Россияда минглаб молия институтлари томонидан трансчегаравий пул ўтказмаларини осонлаштириш учун фойдаланилади. Аввалги санкциялар пакетида бир қанча Россия банклари SWIFT тизимидан чиқариб ташланган эди.

Hефть эмбаргосини қўллаб-қувватловчи давлатлар бу чора Россияни урушни молиялаштиришда фойдаланаётган маблағдан узиб қўйишини айтмоқда. Польша нефть эмэмбаргосини маъқуллаган бўлса, Германия бу тақиқнинг иқтисодий таъсирларидан хавотирда.

Аммо Германия Иқтисодиёт вазири Роберт Хабекнинг айтишича, Берлин "Россиядан нефть импорти тақиқланишига қарши эмас".

Бу ҳақида Хабек 2 май куни Брюссельда Европа Иттифоқидаги ҳамкасблари билан музокаралар олдидан гапириб ўтди. Хабек бу оғир бўлишини айтиб, "биз бунга тайёр бўламиз", дея қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG