Линклар

Шошилинч хабар
28 декабр 2025, Тошкент вақти: 17:08

Украинага ҳужум: Сбербанк доллар жўнатмаларини тўхтатди. Уруш хроникаси

  • Россиянинг Украинага босқинининг тўртинчи ҳафтаси бошланди.
  • 16 март куни Мариуполь шаҳрида юзлаб одам яширинган Драма театри бомбаланди. Украина ҳукумати рус ҳарбийлари ўғирлаб кетган Мелитополь мэрини озодликка чиқаришга муваффақ бўлди.
  • Владимир Зеленский видеоалоқа орқали АҚШ Конгрессининг иккала палатаси олдида нутқ сўзлаб, уларни Украинага ҳарбий ёрдамни оширишда давом этишга чақирди ва тез орада катта миқдорда қурол-яроғ олишга эришди.
  • БМТ Халқаро суди Россиядан Украинадаги урушни дарҳол тўхтатишни талаб қилди. Россия 26 йил аъзо бўлиб келган Европа Кенгашидан четлатилди.
  • Путин Украинадаги “амалиёт” муваффақиятли олиб борилаётгани ва Россия жамиятини урушга қарши чиқаётган “миллат хоинлари”дан тозалаш кераклиги ҳақида гапирди.
  • Британия Мудофаа вазирлиги Россия жанглардаги талафотлари ўрнини тўлдириш учун янги кучларга тобора муҳтож бўлаётганини маълум қилди. Вазирликка кўра, эндиликда Россия қаттиқ ҳимояланаётган Украина армиясига қарши ҳужум амалиётларини олиб боришда қийналиши турган гап.
  • Украина ҳудудига бостириб кирган кундан бери Россиянинг етти мингдан зиёд ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу 20 йил давомида Ироқ ва Афғонистондаги жангларда ўлдирилган америкалик аскарларнинг умумий сонидан кўп, деб ёзади The New York Times АҚШ разведкаси маълумотларига таянган ҳолда.
  • Россия аҳолисининг қарийб тўртдан уч қисми Украина билан урушни қўллаб-қувватлайди ва бундан ғурур, қувонч, ҳурмат, ишонч ва умид каби ижобий ҳисларни туяди. Россиядаги мустақил социологлар гуруҳи томонидан февраль ойи охирлари ва мартнинг ўрталарида ўтказилган икки сўровнома натижалари шуни кўрсатмоқда.

Мелитополда намойишлар

Украинанинг Россия босиб олган Мелитополь вилоятида минглаб одам ҳоким Иван Федоровнинг озод этилишини талаб қилиб, вилоят маъмурияти биноси олдида намойиш ўтказди.

“Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенко намойиш видеосини эълон қилди.

Украина ҳукумати бир кун аввал Мелитополь мери ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берган. Россия ҳукумати бу ҳақда ҳозирча изоҳ бермаган.

Зеленский: Россиялик асирларга халқаро конвенсияларга мувофиқ муомала қилинмоқда

Украина президенти Владимир Зеленский ҳарбий асирларни даволаш бўйича мувофиқлаштирувчи штаб тузилишини маълум қилди.

"Асирга олинган босқинчилар сони аллақачон шу даражага етганки, бу масалани бизда урушгача бўлган тузилмалар ихтиёрига қолдириб бўлмайди. Шу боис бугун ҳукумат ҳарбий асирларни даволаш бўйича мувофиқлаштирувчи штабни тузди", - деди Зеленский.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, таслим бўлган россиялик аскарларга халқаро конвенсияларга мувофиқ муомала қилинмоқда.

Киев маълумотларига кўра, урушнинг ўн олтинчи куни ҳолатига кўра, 700 га яқин россиялик Украина асирлигида бўлган.

Урушнинг ўн еттинчи куни

Бугун Мариуполдан рус қўшинлари қуршовида қолган одамларни эвакуация қилишга навбатдаги уриниш бўлади. Бу ҳақда Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук маълум қилди.
Украина расмийларига кўра, ўтган кун давомида рус қўшинлари Харковнинг турар-жойларини 89 марта бомбалаган.
Киев, Львов, Запорожье, Одессада ҳаво ҳужуми сиреналари янгради.
НАТО ва унинг ҳамкорлари 14 март, душанба куни Норвегияда ҳарбий машғулотларни бошлайди.

Италияда россиялик миллиардернинг яхтаси ҳибс этилди

Италияда россиялик миллиардер Андрей Мелниченкога тегишли дунёдаги энг катта елканли яхта ҳибсга олинди. Италия молия гвардияси Триесте портида сақланаётган яхтани қўлга олди. Унинг тахминий қиймати 530 миллион еврони ташкил қилади.

Қозоғистоннинг "Kazakh Air" авиакомпанияси Россияга парвозларни тўхтатди. Бир кун аввал "Air Astana" авиакомпанияси Россияга ҳаво қатновини тўхтатганди.

Colgate Palmolive Россияга импортни чеклаб қўйди

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG