АҚШ Россияни Украинада ядровий хавфсизлик тамойилларини бузганликда айблади
Қўшма Штатлар Россияни Украинада ядровий хавфсизлик тамойилларини бузганликда айблаб, рус қўшинларидан атом электр станцияларини ўққа тутишни тўхтатишни талаб қилди.
АҚШ Энергетика вазири Женнифер Гранҳолм Твиттерда, радиация мониторинги тизимлари Украинанинг аксарият қисмида ҳамон ишлаяпти, деб ёзди.
Гранхолм Вашингтон Чернобил АЭС, шунингдек, Запорожье АЭСларида радиация мониторинги маълумотлари йўқлигидан хавотирда эканини қўшимча қилди.
Иккала объект ҳам ҳозир Россия кучлари назорати остида.
Украина энергетика вазири Герман Галушченко ҳам аввалроқ мамлакатдаги атом электр станциялари ва электр тармоқларининг аҳволи ҳақида гапирган: "Ишғол остидаги ҳар қандай ядровий иншоот аллақачон хавф туғдиради", - деган эди Украина вазири.
Арсен Аваков: Уруш жиноятлари бўйича суд Харьковда бўлади
"Танк ичидаги одам ундан чиқиши, овқатланиши, бутанинг тагига сийиши керак. Ва бу вақтда бу бута уни ўлдиради". Уруш тугагач, Киев муроса қиладими ва Путиннинг суд жараёни қаерда бўлиб ўтади? Бу саволларнинг барчасига 2014-2021 йилларда Украина Ички ишлар вазири бўлиб ишлаган, Украинадаги энг нуфузли сиёсатчилардан бири Арсен Аваков жонли эфирда жавоб берди:
Мелитополда намойишлар
Украинанинг Россия босиб олган Мелитополь вилоятида минглаб одам ҳоким Иван Федоровнинг озод этилишини талаб қилиб, вилоят маъмурияти биноси олдида намойиш ўтказди.
“Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенко намойиш видеосини эълон қилди.
Украина ҳукумати бир кун аввал Мелитополь мери ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берган. Россия ҳукумати бу ҳақда ҳозирча изоҳ бермаган.
Зеленский: Россиялик асирларга халқаро конвенсияларга мувофиқ муомала қилинмоқда
Украина президенти Владимир Зеленский ҳарбий асирларни даволаш бўйича мувофиқлаштирувчи штаб тузилишини маълум қилди.
"Асирга олинган босқинчилар сони аллақачон шу даражага етганки, бу масалани бизда урушгача бўлган тузилмалар ихтиёрига қолдириб бўлмайди. Шу боис бугун ҳукумат ҳарбий асирларни даволаш бўйича мувофиқлаштирувчи штабни тузди", - деди Зеленский.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, таслим бўлган россиялик аскарларга халқаро конвенсияларга мувофиқ муомала қилинмоқда.
Киев маълумотларига кўра, урушнинг ўн олтинчи куни ҳолатига кўра, 700 га яқин россиялик Украина асирлигида бўлган.