Рэпер Face Россияни тарк этганини маълум қилди
Рэпер Face (ҳақиқий исми Иван Дремин) Россияни тарк этди ва Украинадаги урушга қарши чиқди.
"Мен ҳозир фуқаро сифатида деярли йўқман. Мен энди Россияга солиқ тўламайман, кетдим ва энди Россияга келмайман, Россияда бошқа концерт бермайман", - деб ёзди Рэпет ўз саҳифасида.
Украина Бош прокуратураси: Уруш бошланганидан бери 79 нафар бола ҳалок бўлди
Украинада давом этаётган урушнинг дастлабки 16 кунида 79 нафар бола ҳалок бўлди, юзга яқин бола яраланди.
Бу ҳақжа Украина Бош прокуратураси хабар берди.
Бош прокуратура баёнотида келтирилишича, 280 дан ортиқ таълим муассасаси вайрон бўлган, улардан 9 таси ер билан яксон қилинган.
Уруш туфайли Украинада етти миллион бола ўқиш имкониятидан маҳрум қолган.
АҚШ Россияни Украинада ядровий хавфсизлик тамойилларини бузганликда айблади
Қўшма Штатлар Россияни Украинада ядровий хавфсизлик тамойилларини бузганликда айблаб, рус қўшинларидан атом электр станцияларини ўққа тутишни тўхтатишни талаб қилди.
АҚШ Энергетика вазири Женнифер Гранҳолм Твиттерда, радиация мониторинги тизимлари Украинанинг аксарият қисмида ҳамон ишлаяпти, деб ёзди.
Гранхолм Вашингтон Чернобил АЭС, шунингдек, Запорожье АЭСларида радиация мониторинги маълумотлари йўқлигидан хавотирда эканини қўшимча қилди.
Иккала объект ҳам ҳозир Россия кучлари назорати остида.
Украина энергетика вазири Герман Галушченко ҳам аввалроқ мамлакатдаги атом электр станциялари ва электр тармоқларининг аҳволи ҳақида гапирган: "Ишғол остидаги ҳар қандай ядровий иншоот аллақачон хавф туғдиради", - деган эди Украина вазири.
Арсен Аваков: Уруш жиноятлари бўйича суд Харьковда бўлади
"Танк ичидаги одам ундан чиқиши, овқатланиши, бутанинг тагига сийиши керак. Ва бу вақтда бу бута уни ўлдиради". Уруш тугагач, Киев муроса қиладими ва Путиннинг суд жараёни қаерда бўлиб ўтади? Бу саволларнинг барчасига 2014-2021 йилларда Украина Ички ишлар вазири бўлиб ишлаган, Украинадаги энг нуфузли сиёсатчилардан бири Арсен Аваков жонли эфирда жавоб берди: