Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2025, Тошкент вақти: 14:51

Украинага ҳужум: Сбербанк доллар жўнатмаларини тўхтатди. Уруш хроникаси

  • Россиянинг Украинага босқинининг тўртинчи ҳафтаси бошланди.
  • 16 март куни Мариуполь шаҳрида юзлаб одам яширинган Драма театри бомбаланди. Украина ҳукумати рус ҳарбийлари ўғирлаб кетган Мелитополь мэрини озодликка чиқаришга муваффақ бўлди.
  • Владимир Зеленский видеоалоқа орқали АҚШ Конгрессининг иккала палатаси олдида нутқ сўзлаб, уларни Украинага ҳарбий ёрдамни оширишда давом этишга чақирди ва тез орада катта миқдорда қурол-яроғ олишга эришди.
  • БМТ Халқаро суди Россиядан Украинадаги урушни дарҳол тўхтатишни талаб қилди. Россия 26 йил аъзо бўлиб келган Европа Кенгашидан четлатилди.
  • Путин Украинадаги “амалиёт” муваффақиятли олиб борилаётгани ва Россия жамиятини урушга қарши чиқаётган “миллат хоинлари”дан тозалаш кераклиги ҳақида гапирди.
  • Британия Мудофаа вазирлиги Россия жанглардаги талафотлари ўрнини тўлдириш учун янги кучларга тобора муҳтож бўлаётганини маълум қилди. Вазирликка кўра, эндиликда Россия қаттиқ ҳимояланаётган Украина армиясига қарши ҳужум амалиётларини олиб боришда қийналиши турган гап.
  • Украина ҳудудига бостириб кирган кундан бери Россиянинг етти мингдан зиёд ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу 20 йил давомида Ироқ ва Афғонистондаги жангларда ўлдирилган америкалик аскарларнинг умумий сонидан кўп, деб ёзади The New York Times АҚШ разведкаси маълумотларига таянган ҳолда.
  • Россия аҳолисининг қарийб тўртдан уч қисми Украина билан урушни қўллаб-қувватлайди ва бундан ғурур, қувонч, ҳурмат, ишонч ва умид каби ижобий ҳисларни туяди. Россиядаги мустақил социологлар гуруҳи томонидан февраль ойи охирлари ва мартнинг ўрталарида ўтказилган икки сўровнома натижалари шуни кўрсатмоқда.

| Украина Бош штаби Россия талафотларини эълон қилди

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби Россиянинг кенг миқёсли босқинининг 22 куни, 17 март эрталабки ҳолатига кўра Россия армиясининг тахминий йўқотишларини эълон қилди:

  • шахсий таркиб - ~14 минг киши,
  • 444та танк,
  • 1435та зирҳли жанговар машина,
  • 201та артиллерия тизими,
  • 72та реактив тизимлари,
  • 43та ҳаво мудофаа тизими,
  • 86та учоқ,
  • 108та вертолёт,
  • 864та машина,
  • 3та кема,
  • 60та ёқилғи-мойлаш материалларини ташувчи машина,
  • 11та учувчисиз учиш аппарати,
  • 10та махсус техника.

  • Айни пайтда, The New York Times газетасининг ёзишича, АҚШ разведка хизматларининг ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери жангларда 7000 дан ортиқ рус аскари ҳалок бўлган.

| Райффайзенбанк Россия бозоридан чиқиб кетиши мумкин

"Юзага келган мисли кўрилмаган вазият RBI (Raiffeisen Bank International)ни Россиядаги ўз позициясини қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Биз Россиядаги Райффайзенбанк келажаги учун барча муҳим вариантларни, жумладан, Райффайзенбанкнинг Россиядан эҳтиёткорлик билан чиқиб кетиши ҳисоб-китобини оляпмиз", деди RBI бош директори Йоҳанн Штробл.

Банк Россиядаги ўз филиали тақдирига оид қўшимча маълумот бермади.

| Зеленский Бундестаг олдида чиқиш қилди

Украина президенти Владимир Зеленский 17 март куни Германия парламенти депутатлари билан видео орқали суҳбатлашди. Зеленский ўз мурожаатида Украинага бостириб кирган Россия Европада “эркинлик ва қуллик ўртасида девор" қуришга ҳаракат қилаётганини айтиб, "бу девор бизнинг еримизга тушган ҳар бир бомба билан мустаҳкамланиб бормоқда”, деди.

Зеленский Германия канцлери Олаф Шолцга мурожаат қилди: “Канцлер Шолц, бу деворни йўқ қилинг!” Украина президенти шу тариқа АҚШ президенти Роналд Рейганнинг 1980 йиллар ўрталарида СССР раҳбари Михаил Горбачёвга қилган мурожаатини ёдга олди. Рейган ўша пайтда Германия пойтахтини иккига бўлган Берлин деворини назарда тутган эди.

Владимир Зеленский немис бизнеси ва сиёсатчиларига Россия режимининг тажовузкорлигига узоқ вақт давомида эътибор бермагани ва Россия бозорида ўзларининг иқтисодий манфаатларини биринчи ўринга қўйгани учун танбеҳ берди.

"Чернигов тинимсиз бомбардимон остида!"

Черниговлик Наталья билан суҳбат:

“Уч кундирки жанглар давом этмоқда, портлашлар эшитилмоқда, деразалардан тутун чиқмоқда. Ярадорлар, қурбонлар кўп экани ҳақида хабар оляпмиз.

Чернигов стратегик объект ҳисобланади, чунки у Киев йўлида жойлашган. Шунинг учун улар Черниговни қуршаб олишга, бизни қўрқув билан эзишга ҳаракат қилмоқда."

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG