Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2025, Тошкент вақти: 13:08

Украинага ҳужум: Сбербанк доллар жўнатмаларини тўхтатди. Уруш хроникаси

  • Россиянинг Украинага босқинининг тўртинчи ҳафтаси бошланди.
  • 16 март куни Мариуполь шаҳрида юзлаб одам яширинган Драма театри бомбаланди. Украина ҳукумати рус ҳарбийлари ўғирлаб кетган Мелитополь мэрини озодликка чиқаришга муваффақ бўлди.
  • Владимир Зеленский видеоалоқа орқали АҚШ Конгрессининг иккала палатаси олдида нутқ сўзлаб, уларни Украинага ҳарбий ёрдамни оширишда давом этишга чақирди ва тез орада катта миқдорда қурол-яроғ олишга эришди.
  • БМТ Халқаро суди Россиядан Украинадаги урушни дарҳол тўхтатишни талаб қилди. Россия 26 йил аъзо бўлиб келган Европа Кенгашидан четлатилди.
  • Путин Украинадаги “амалиёт” муваффақиятли олиб борилаётгани ва Россия жамиятини урушга қарши чиқаётган “миллат хоинлари”дан тозалаш кераклиги ҳақида гапирди.
  • Британия Мудофаа вазирлиги Россия жанглардаги талафотлари ўрнини тўлдириш учун янги кучларга тобора муҳтож бўлаётганини маълум қилди. Вазирликка кўра, эндиликда Россия қаттиқ ҳимояланаётган Украина армиясига қарши ҳужум амалиётларини олиб боришда қийналиши турган гап.
  • Украина ҳудудига бостириб кирган кундан бери Россиянинг етти мингдан зиёд ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу 20 йил давомида Ироқ ва Афғонистондаги жангларда ўлдирилган америкалик аскарларнинг умумий сонидан кўп, деб ёзади The New York Times АҚШ разведкаси маълумотларига таянган ҳолда.
  • Россия аҳолисининг қарийб тўртдан уч қисми Украина билан урушни қўллаб-қувватлайди ва бундан ғурур, қувонч, ҳурмат, ишонч ва умид каби ижобий ҳисларни туяди. Россиядаги мустақил социологлар гуруҳи томонидан февраль ойи охирлари ва мартнинг ўрталарида ўтказилган икки сўровнома натижалари шуни кўрсатмоқда.

| Россия шакар ва дон маҳсулотлари экспортини тақиқлади

Россия 2022-йилнинг 31-августигача оқ шакар ва хом шакар экспортига тақиқ жорий қилмоқда, деб хабар беради Россия ҳукумати сайти.

Россия ҳукумати, шунингдек, ЁОИИ мамлакатларига дон экспортини тақиқлади.

"Бундан ташқари, Евросиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕИИ) мамлакатларига Россиядан дон етказиб бериш тақиқланади - булар Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон. Дон экспорти тақиғи буғдой ва меслин, жавдар, арпа ва маккажўхори учун амал қилади ва 30 июнгача давом этади", дейилади расмий хабарда.

| Россия қарзларини тўлашни бошлади

Россия Молия вазирлиги 117,2 миллион доллар миқдорида Россиянинг суверен еврооблигациялари бўйича хорижий банкга мамлакат ташқи қарзининг бир қисми бўлган тўлов топшириғи бажарилганини эълон қилди. Бу Украинага ҳарбий босқин бошланганидан ва бунинг натижасида киритилган санкциялардан кейин амалга оширилган биринчи тўловдир.

Аввалроқ, Россияга нисбатан киритилган чекловлар туфайли унинг валюта ҳисоблари музлатилган, экспертлар мамлакат дефолт ёқасига келиб қолганини башорат қилган эди.

Кейинчалик, АҚШ ғазначилигидан янги тушунтириш келди: жорий санкциялар режими Россиянинг суверен қарзига хизмат кўрсатиш учун тўловларни 24 майгача долларда амалга оширишга тўсқинлик қилмайди.

| Россияда "махсус операция" ҳимоясига талабалар сафарбар қилинмоқда

Россия олий ўқув юртлари талабалари Украинадаги "ҳарбий операция"ни қўллаб-қувватлаш ва Қримнинг аннексия қилинганлигининг 8 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган митингларга оммавий йиғишмоқда, деб хабар бермоқда DOXA талабалар нашри.

18 март куни Россиянинг бир қанча шаҳарларида шу каби тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

| Литва Украина осмонини ёпишни сўраб, БМТга мурожаат йўллади

17 март куни Литва Сейми БМТни Украина осмонини ёпишга чақирувчи резолюцияни бир овоздан қабул қилди.

Литва Сейми бир овоздан БМТни тинч аҳолининг оммавий ўлимига йўл қўймаслик учун Украина узра парвозлар тақиқланган ҳудудни яратиш бўйича зудлик билан чора кўришга чақирувчи резолюцияни қабул қилди”, — дейилади Литва Республикаси Сейми расмий Twitter саҳифасида.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG