| Путин "миллий сотқинлар" ҳақида гапирди
Россия президенти Владимир Путин Ғарб турмуш тарзига амал қилганларни “миллий сотқинлар” деб атади. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, “Ғарб” ана шундай шахсларга таяниб, "мамлакатга зарар етказишга ҳаракат қилмоқда".
Чет элда шунчаки пул сарфлайдиган россияликларга у эътирози йўқлигини айтди.
| Қозонда урушга қарши чиққан фаоллар уйлари тинтув қилинмоқда
Эрталаб Қозон шаҳрида одамларни "оммавий тартибсизликларга чақириш, ёллаш ёки бошқа йўл билан жалб қилиш" иши билан боғлиқ фаоллар ва журналистларнинг уйларида тинтувлар ўтказилмоқда. Маълумки, хавфсизлик кучлари тинтувлари камида тўққизта манзил бўйича амалга оширилмоқда.
| Мустақил социологлар: Россияликларнинг 71 фоизи Украина билан урушдан фахрланади
Россия аҳолисининг деярли тўртдан уч қисми Украина билан урушни қўллаб-қувватлайди.
Бунга россиялик мустақил социологлар гуруҳи томонидан феврал ойининг охиридан март ойининг ўрталарига қадар бир ярим ҳафталик интервал билан ўтказган иккита сўров маълумотлари далолат беради. Сўров натижалари Озодликнинг рус хизмати таҳририятига келиб тушди.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, 35 ёшдан ошган руслар кўпроқ ғурур, ҳурмат ва умид туйғуларини билдиришган. 18 ёшгача бўлган респондентлар хафагарчилик ва умидсизликка кўпроқ мойил бўлган. Ҳар беш россияликдан иккитаси урушдан ташвиш билдирган ва бу ҳис-туйғулар кўпинча ёш россияликларда мавжудлиги қайд этилган. Ўрта ёшдаги россияликлар (25 дан 44 гача) ҳарбий операциядан кўпроқ хавотир ва қўрқув ҳиссини билдиришган. 55 ёшдан ошганларнинг ярмидан кўпи Украина билан урушни қўллаб-қувватлаган.
Айни пайтда, Россияда шакарга бўлган навбатлар кузатилмоқда.
| Мариуполда Драма театри ва бассейн бомбардимон қилинди
Чоршанба, 16 март куни рус қўшинлари Мариуполда нафақат Драма театри, балки "Нептун" бассейнига ҳам зарба берган. Вайрон бўлган ҳовуз фотосуратларини Донецк вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Павел Кириленко эълон қилди.
У ерда асосан аёллар ва болалар бошпана топгани, бир ҳомиладор аёлнинг яралангани хабар қилинган.