Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2025, Тошкент вақти: 08:05

Украинага ҳужум: Сбербанк доллар жўнатмаларини тўхтатди. Уруш хроникаси

  • Россиянинг Украинага босқинининг тўртинчи ҳафтаси бошланди.
  • 16 март куни Мариуполь шаҳрида юзлаб одам яширинган Драма театри бомбаланди. Украина ҳукумати рус ҳарбийлари ўғирлаб кетган Мелитополь мэрини озодликка чиқаришга муваффақ бўлди.
  • Владимир Зеленский видеоалоқа орқали АҚШ Конгрессининг иккала палатаси олдида нутқ сўзлаб, уларни Украинага ҳарбий ёрдамни оширишда давом этишга чақирди ва тез орада катта миқдорда қурол-яроғ олишга эришди.
  • БМТ Халқаро суди Россиядан Украинадаги урушни дарҳол тўхтатишни талаб қилди. Россия 26 йил аъзо бўлиб келган Европа Кенгашидан четлатилди.
  • Путин Украинадаги “амалиёт” муваффақиятли олиб борилаётгани ва Россия жамиятини урушга қарши чиқаётган “миллат хоинлари”дан тозалаш кераклиги ҳақида гапирди.
  • Британия Мудофаа вазирлиги Россия жанглардаги талафотлари ўрнини тўлдириш учун янги кучларга тобора муҳтож бўлаётганини маълум қилди. Вазирликка кўра, эндиликда Россия қаттиқ ҳимояланаётган Украина армиясига қарши ҳужум амалиётларини олиб боришда қийналиши турган гап.
  • Украина ҳудудига бостириб кирган кундан бери Россиянинг етти мингдан зиёд ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу 20 йил давомида Ироқ ва Афғонистондаги жангларда ўлдирилган америкалик аскарларнинг умумий сонидан кўп, деб ёзади The New York Times АҚШ разведкаси маълумотларига таянган ҳолда.
  • Россия аҳолисининг қарийб тўртдан уч қисми Украина билан урушни қўллаб-қувватлайди ва бундан ғурур, қувонч, ҳурмат, ишонч ва умид каби ижобий ҳисларни туяди. Россиядаги мустақил социологлар гуруҳи томонидан февраль ойи охирлари ва мартнинг ўрталарида ўтказилган икки сўровнома натижалари шуни кўрсатмоқда.

Германия канцлери россияликларни таҳқирлашдан тийилишга чақирди

Германия канцлери Олаф Шольц Украинадан келган қочқинларга ёрдам бераётган кўнгиллиларга ташаккур изҳор этди.

Айни пайтда Шольц Россиядан бўлганларни таҳқирлаш ва калтаклашга йўл қўйиб бўлмаслигини урғулади.

“Чунки бу уруш Путиннинг уруши. Бунинг учун фақат Путингина жавобгардир”, деб ёзди Германия канцлери Твиттердаги ўз саҳифасида.

Италия Украинага Мариуполдаги театрни қайта тиклаш ишида кўмаклашмоқчи

Италия Россия ҳарбийлари томонидан берилган ҳаво зарбалари оқибатида вайрон бўлган Мариуполь театрини қайта тиклаш ишида Украинага ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда Италия маданият вазири Дарио Франческини Твиттердаги ўз саҳифаси орқали маълум қилди.

“Вазирлар маҳкамаси бинони қисқа вақт ичида тиклаш учун Украинага ресурс ва маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифимни маъқуллади. Барча мамлакатларнинг театрлари бутун инсониятга тегишлидир”, деб ёзди Франческини.

| Москвадаги украиналикларни текшириш бошланди

ОВД-Инфо инсон ҳуқуқлари лойиҳаси Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари Москвада яшовчи Украина ватандошларини текшираётгани ҳақида хабар берди.

Бир-бирини танимайдиган украиналиклар билан суҳбатлашган лойиҳа муаллифлари “Ички ишлар вазирлиги ва ФСБ юқоридан рухсат олгани”, “хавфсизлик кучларининг ходимлари эса украиналиклар билан нима қилиш кераклигини ўзлари тушунмаётгани” тўғрисида хулоса чиқарган.

| Россия ҳаво ҳужумлари сунъий йўлдош тасвирларида: Мариупол, Харков, Суми, Черниговдаги вайронагарчилик

Сунъий йўлдошдан олинган сўнгги суратларда Россия армиясининг Мариупол, Харков, Суми, Черниговдаги вайроналари, шунингдек, Россия кучларининг Беларусдаги жойлашуви кўрсатилган.

Россия “махсус операциядан мақсад Украина аҳолисини эмас, балки Украина ҳарбий инфратузилмасини йўқ қилиш”, дея ишонтириб келишига қарамай, Россия армияси тўртинчи ҳафтадирки тинч аҳоли объектлари - турар-жой бинолари, мактаблар, болалар боғчалари, озиқ-овқат базалари, энергетика, шаҳар ва қишлоқларнинг сув ва иссиқлик таъминоти объектлари, касалхоналарга зарба беришда давом этмоқда.

Қолган суратлар бу ерда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG