Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2025, Тошкент вақти: 09:38

Украинага ҳужум: Сбербанк доллар жўнатмаларини тўхтатди. Уруш хроникаси

  • Россиянинг Украинага босқинининг тўртинчи ҳафтаси бошланди.
  • 16 март куни Мариуполь шаҳрида юзлаб одам яширинган Драма театри бомбаланди. Украина ҳукумати рус ҳарбийлари ўғирлаб кетган Мелитополь мэрини озодликка чиқаришга муваффақ бўлди.
  • Владимир Зеленский видеоалоқа орқали АҚШ Конгрессининг иккала палатаси олдида нутқ сўзлаб, уларни Украинага ҳарбий ёрдамни оширишда давом этишга чақирди ва тез орада катта миқдорда қурол-яроғ олишга эришди.
  • БМТ Халқаро суди Россиядан Украинадаги урушни дарҳол тўхтатишни талаб қилди. Россия 26 йил аъзо бўлиб келган Европа Кенгашидан четлатилди.
  • Путин Украинадаги “амалиёт” муваффақиятли олиб борилаётгани ва Россия жамиятини урушга қарши чиқаётган “миллат хоинлари”дан тозалаш кераклиги ҳақида гапирди.
  • Британия Мудофаа вазирлиги Россия жанглардаги талафотлари ўрнини тўлдириш учун янги кучларга тобора муҳтож бўлаётганини маълум қилди. Вазирликка кўра, эндиликда Россия қаттиқ ҳимояланаётган Украина армиясига қарши ҳужум амалиётларини олиб боришда қийналиши турган гап.
  • Украина ҳудудига бостириб кирган кундан бери Россиянинг етти мингдан зиёд ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу 20 йил давомида Ироқ ва Афғонистондаги жангларда ўлдирилган америкалик аскарларнинг умумий сонидан кўп, деб ёзади The New York Times АҚШ разведкаси маълумотларига таянган ҳолда.
  • Россия аҳолисининг қарийб тўртдан уч қисми Украина билан урушни қўллаб-қувватлайди ва бундан ғурур, қувонч, ҳурмат, ишонч ва умид каби ижобий ҳисларни туяди. Россиядаги мустақил социологлар гуруҳи томонидан февраль ойи охирлари ва мартнинг ўрталарида ўтказилган икки сўровнома натижалари шуни кўрсатмоқда.

Украина Россия таклиф қилган гуманитар йўлакдан бош тортди

Украина ҳукумати тинч аҳолини эвакуация қилишу учун Россия таклиф этган гуманитар йўлак қабул қилиб бўлмайдиган шартлар асосида ташкил этилаётгани билдирди. Шу муносабат билан Украина бу имкониятдан фойдаланишдан бош тортди.

“Бизнинг Иванков, Димера, Вишгород ва Киев атрофидаги бошқа шаҳарлардаги фуқароларимиз Россияга учиб кетиш учун Беларусга бормайди”,- деди Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук.

Россия Украинага бир нечта гуманитар йўлак очиб беришни таклиф қилган. Москва режасига кўра, бу гуманитар йўлаклар орқали аҳоли Беларусга олиб чиқилади ва кейин Россияга олиб кетилади.

Бугунги кунда украиналиклар урушдан Беларусь ёки Россияга эмас, Ғарбга қараб қочмоқда. БМТнинг билдиришича, 10 кун ичида Украинадан асосан болалар, аёллар ва қариялардан иборат 1,5 миллион киши Европа давлатларига қочқин сифатида чиқиб кетган.

Россия бомбардимон қилган “Винница” аэропортида камида 9 киши ҳалок бўлди

Россия бомбардимон қилган “Винница” аэропортида камида 9 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати 7 март куни.

Расман билдирилишича, “Винница” аэропорти вайроналари остидан 15 киши олиб чиқилган, улардан 9 нафарининг ўлгани айтилмоқда. Ҳалок бўлганлардан 5 нафари тинч аҳоли, 4 нафари ҳарбий. Айни пайтда вайроналар остида қолганларни қидириш ишлари давом этмоқда.

Бу ердаги қутварув-қидирув ишларига Фавқулодда вазиятлар хизматининг 143 ходими, 23 та махсус техника ва Львов Фуқаролар ҳимояси олий билим юртининг 30 курсанти жалб қилинган.

“Винница” аэропорти 6 март куни Россия ҳарбийлари томонидан ўққа тутилган эди.

Ҳаага халқаро судида Украинанинг Россияга қарши аризасини кўриб чиқиш бошланди

БМТнинг Ҳаагадаги халқаро суди Украинанинг Россияга қарши даъво аризасини кўриб чиқиш жараёнини бошлади.

7 март куни Украина Россияга қарши ўз даъвосини изхор қилади, 8 март куни Россия Украина даъволарига қарши ўз асосларини тақдим этиши мумкин.

"Ассошиэйтед пресс" агентлигининг билдиришича, 7 март куни Россия вакиллари судга келмаган. Россиянинг Нидерландиядаги элчиси эса "рус ҳукумати муҳокамаларда иштирок этиш ниятида эмас”, деб билдирди.

Киев томонинг билдиришича, Москванинг гўёки Украина ҳукумати мамлакат шарқидаги ўзларини “ДХР” ва “ЛХР” деб номлаб олган сепаратчи ҳудудларда геноцидни амалга оширганини баҳона қилиб уруш очгани асоссиздир.

Украина Ҳаага судидан Россия урушни тўхтатиши шартлигига оид қарор чиқариб беришни талаб этмоқда. Қарор яқин кунларда қабул қилиниши кутилмоқда. Лекин Кремль бу қарорни бажариши шубҳа остида қолмоқда.

Европада газ ва нефть нархи рекорд даражада қимматлади

Европада бир минг куб метр газ нархи 3600 долларга етди. 7 март куни эрталаб ICE биржаси очилиши пайтида газ нархи илк маротаба 3 минг доллардан юқори баҳоланди.

Газ нархи нефть баҳоси кўтарилгани ортидан ошиб кетди. АҚШ Россиядан нефть олишни тақиқлаши кутилаётгани ортидан 1 баррель Brent маркали нефть нархи 2008 йилдан бери биринчи марта 140 долларга кўтарилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG