Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2025, Тошкент вақти: 11:25

Украинага ҳужум: Сбербанк доллар жўнатмаларини тўхтатди. Уруш хроникаси

  • Россиянинг Украинага босқинининг тўртинчи ҳафтаси бошланди.
  • 16 март куни Мариуполь шаҳрида юзлаб одам яширинган Драма театри бомбаланди. Украина ҳукумати рус ҳарбийлари ўғирлаб кетган Мелитополь мэрини озодликка чиқаришга муваффақ бўлди.
  • Владимир Зеленский видеоалоқа орқали АҚШ Конгрессининг иккала палатаси олдида нутқ сўзлаб, уларни Украинага ҳарбий ёрдамни оширишда давом этишга чақирди ва тез орада катта миқдорда қурол-яроғ олишга эришди.
  • БМТ Халқаро суди Россиядан Украинадаги урушни дарҳол тўхтатишни талаб қилди. Россия 26 йил аъзо бўлиб келган Европа Кенгашидан четлатилди.
  • Путин Украинадаги “амалиёт” муваффақиятли олиб борилаётгани ва Россия жамиятини урушга қарши чиқаётган “миллат хоинлари”дан тозалаш кераклиги ҳақида гапирди.
  • Британия Мудофаа вазирлиги Россия жанглардаги талафотлари ўрнини тўлдириш учун янги кучларга тобора муҳтож бўлаётганини маълум қилди. Вазирликка кўра, эндиликда Россия қаттиқ ҳимояланаётган Украина армиясига қарши ҳужум амалиётларини олиб боришда қийналиши турган гап.
  • Украина ҳудудига бостириб кирган кундан бери Россиянинг етти мингдан зиёд ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу 20 йил давомида Ироқ ва Афғонистондаги жангларда ўлдирилган америкалик аскарларнинг умумий сонидан кўп, деб ёзади The New York Times АҚШ разведкаси маълумотларига таянган ҳолда.
  • Россия аҳолисининг қарийб тўртдан уч қисми Украина билан урушни қўллаб-қувватлайди ва бундан ғурур, қувонч, ҳурмат, ишонч ва умид каби ижобий ҳисларни туяди. Россиядаги мустақил социологлар гуруҳи томонидан февраль ойи охирлари ва мартнинг ўрталарида ўтказилган икки сўровнома натижалари шуни кўрсатмоқда.

Россиядаги шаҳар ва регионлар раҳбарлари Украинада ҳалок бўлган рус аскарлари тўғрисида хабар бермоқда

Сўнгги кунларда Россия шаҳарлари ва регионлари раҳбарлари Украинада ҳалок бўлган аскарлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қила бошлади.

Бурятия раҳбари Алексей Циденов 5 март куни Украинада бурятиялик 8 аскар ҳалок бўлгани ва 40 нафари яраланганини билдирди.

6 март куни Норильск шаҳри мэри Дмитрий Карасев Украинада норильсклик бир аскар ҳалок бўлгани тўғрисида ўзининг инстаграм саҳифасида ёзди.

Тува республикаси рахбари Владислав Ховалиг тувалик 4 аскар, Амурск вилояти губернатори Василий Орлов амурлик 1 аскар ҳалок бўлганини хабар қилди.

Аввалроқ Доғистон, Чеченистон, Қалмиқистон, Красноярск, Ёқутистон, иркутск раҳбарлари ҳам Украинада ҳалок бўлган ватандошлари тўғрисида хабар берган эди.

Россия Мудофаа вазирлиги 2 март куни Украинада 498 рус аскари ҳалок бўлгани ва 1 600 га яқини яраланганини билдирганди. Украина ҳукумати эса урушнинг 11 кунида ўн мингдан ортиқ рус аскари ҳалок бўлгани ва яралангани тўғрисида маълум қилган.

Туркиянинг Анталясида Украина ва Россия ташқи ишлар вазирлари музокара ўтказади

Туркиянинг Анталя шаҳрида 10 март куни Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан музокара ўтказади. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли маълум қилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги бу маълумотни тасдиқлади, аммо музокара кун тартибини очиқламади.

Украина ҳудудий яҳлитлиги ва мустақиллигини қўллаб-қувватлашини билдириб келаётган Туркия Россия Украинага уруш очганидан бери икки давлат президентлари учрашувини ўтказишга воситачилик қилишга тайёрлигини айтиб келади.

7 март куни Беларусда маҳаллий вақт билан соат 16 (Тошкент вақти билан соат 20)да Россия-Украина музокараларининг 3-раунди ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур музокарада гуманитар масалалар, жумладан, тинч аҳолини эвакуация қилиш муҳокама этилади.

Украина Россиянинг 10 миллион долларлик “Панцирь” тизимининг тўртинчисини ишғол қилди

Украина Россиянинг 10 миллион долларлик “Панцирь” зенит-ракета тизимининг яна бирини ишғол қилгани тўғрисида Николаев вилоят маъмурияти раҳбари Виталий Ким хабар берди.

Унга кўра, “Панцирь” Николаев шаҳри яқинида Россия ҳарбийлари ва ҳудудий ҳимоя отрядлари ўртасида бўлиб ўтган жанг пайтида босиб олинган.

Бу Украина ҳарбийлари томонидан қўлга олинган тўртинчи “Панцирь” зенит-ракета тизимидир. Улардан учтаси Николаев вилоятида ишғол қилинган.

Россия "сукунат режими" эълон қилди

Россия мудофаа вазирлиги Киев, Чернигов, Сум, Харьков ва Мариуполдан тинч фуқароларни олиб чиқиш учун "сукунат режими" эълон қилинганини билдирди.

Гуманитар йўлаклар параметрлари душанба куни Беларусда ўтган музокаларда муҳокама қилинган асосий масалалардан эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG