Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2025, Тошкент вақти: 13:08

Украинага ҳужум: Сбербанк доллар жўнатмаларини тўхтатди. Уруш хроникаси

  • Россиянинг Украинага босқинининг тўртинчи ҳафтаси бошланди.
  • 16 март куни Мариуполь шаҳрида юзлаб одам яширинган Драма театри бомбаланди. Украина ҳукумати рус ҳарбийлари ўғирлаб кетган Мелитополь мэрини озодликка чиқаришга муваффақ бўлди.
  • Владимир Зеленский видеоалоқа орқали АҚШ Конгрессининг иккала палатаси олдида нутқ сўзлаб, уларни Украинага ҳарбий ёрдамни оширишда давом этишга чақирди ва тез орада катта миқдорда қурол-яроғ олишга эришди.
  • БМТ Халқаро суди Россиядан Украинадаги урушни дарҳол тўхтатишни талаб қилди. Россия 26 йил аъзо бўлиб келган Европа Кенгашидан четлатилди.
  • Путин Украинадаги “амалиёт” муваффақиятли олиб борилаётгани ва Россия жамиятини урушга қарши чиқаётган “миллат хоинлари”дан тозалаш кераклиги ҳақида гапирди.
  • Британия Мудофаа вазирлиги Россия жанглардаги талафотлари ўрнини тўлдириш учун янги кучларга тобора муҳтож бўлаётганини маълум қилди. Вазирликка кўра, эндиликда Россия қаттиқ ҳимояланаётган Украина армиясига қарши ҳужум амалиётларини олиб боришда қийналиши турган гап.
  • Украина ҳудудига бостириб кирган кундан бери Россиянинг етти мингдан зиёд ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу 20 йил давомида Ироқ ва Афғонистондаги жангларда ўлдирилган америкалик аскарларнинг умумий сонидан кўп, деб ёзади The New York Times АҚШ разведкаси маълумотларига таянган ҳолда.
  • Россия аҳолисининг қарийб тўртдан уч қисми Украина билан урушни қўллаб-қувватлайди ва бундан ғурур, қувонч, ҳурмат, ишонч ва умид каби ижобий ҳисларни туяди. Россиядаги мустақил социологлар гуруҳи томонидан февраль ойи охирлари ва мартнинг ўрталарида ўтказилган икки сўровнома натижалари шуни кўрсатмоқда.

Россиянинг ҳаво ҳужумлари

Ўтган тунда Россия кучлари Харьков шимоли - ғарбидаги Сума шаҳрини ҳужумга тутган. Камида 9 киши ҳалок бўлган, улардан икки нафари ёш болалар. Бу ҳақда Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати хабар бермоқда. Украин расмийларига кўра, 7 март соат 23 дан сўнг рус қўшинлари шаҳарга авиабомбалар ташлаган, шунингдек, Ахтирка шаҳрини ўққа тутган. Россия томони ҳужумлар ҳақида маълумот берганича йўқ.

Украина мудофаа вазирлиги: Россиянинг 12 минг аскари, 303 танки йўқ қилинган

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби ва Россия Мудофаа вазирлигининг эрталабки ҳисоботларидан асосий жиҳатлар:

Россия Мудофаа вазирлиги:

  • Киев, Чернигов, Суми, Харьков ва Мариуполдан гуманитар йўлаклар очилмоқда. Москва вақти билан соат 10:00 дан бошлаб "сукунат режим"и ҳукм сурмоқда.
  • "ДХР" кучлари Мариуполдаги Осавиахим кварталида назорат ўрнатди, "ЛНР" бир кунда саккизта аҳоли пунктини назоратига олди.
  • Кун давомида 158 та ҳарбий объект, жумладан Житомир вилоятидаги Озерное аэродроми вайрон қилинди.
  • Россия қирувчи самолётлари иккита МиГ-29 ва битта СУ-27 самолётларини уриб туширди.
  • Шу пайтгача Украина ҳарбий инфратузилмасининг 2482 объекти вайрон қилинган.

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби ҳисоботининг қисқача мазмуни:

  • Россиянинг ҳужум ҳаракатлари сезиларли даражада секинлашди?
  • Чернигов, Киев, Николаев чеккалари ва мамлакатнинг жанубий чегараларини мудофаа қилиш давом этмоқда.
  • Украина ҳаво мудофааси душманнинг ҳаво ва ракета зарбаларини муваффақиятли қайтарди.
  • Харьков, Суми, Чернигов ва Киев вилоятларида Россия қуролли кучларининг талон-тарож қилиши ва зўравонлиги давом этмоқда.
  • Херсон ва Николаев вилоятларида аҳолини тарғиб қилиш учун психологик курашнинг 10 та тактик гуруҳлари ташкил этилган.
  • Қрим шимолида ФСБ Украина Қуролли кучларининг ҳужуми билан аҳолини қўрқитмоқда ва қаршиликни аниқлаш учун бўлинмаларни яратмоқда.
  • Россия томонининг йўқотишлари уруш бошланганидан буён 12 минг кишини ташкил этмоқда. Украин кучлари Россиянинг 303 танки, 120 артиллерия мосламасини йўқ қилган.

Россия чет эл тиббиёт маҳсулотларини мамлакатдан олиб чиқишга чеклов киритди

Россия чет эл тиббиёт маҳсулотларини мамлакатдан олиб чиқишга вақтинчалик тақиқ жорий қилди. Бу ҳақдаги фармонни бош вазир Михаил Мишустин имзолади, деб хабар қилди сешанба куни ҳукумат матбуот хизмати.

Гап “санцияларга қўшилган мамлакатлардан етказиб берилган ва ҳозирда импорт қилувчилар омборларида турган ёки божхона тартиб-қоидаларидан ўтаётган” тиббий маҳсулотлар ҳақида бормоқда.

Ҳукумат қарори "дўст бўлмаган давлатлар томонидан қўлланилган чеклов чоралари туфайли Россияда тиббий асбоблар тақчиллигининг олдини олади", дейилади Россия Вазирлар Маҳкамаси баёнотида.

Япониянинг JCB тўлов тизими Россиядаги фаолиятини тўхтатди

JCBнинг Россияда аллақачон чиқарилган карталари 14 мартдан бошлаб ишламайди.

Компания ноқулайликдан афсусда экани ва Украинада тезроқ тинчлик ўрнатилишини интиқлик билан кутишини билдирди.

Аввалроқ Visa ва Маstercard ҳам Россияда фаолиятини тўхтатганини эълон қилган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG