Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2025, Тошкент вақти: 16:28

Украинага ҳужум: Сбербанк доллар жўнатмаларини тўхтатди. Уруш хроникаси

  • Россиянинг Украинага босқинининг тўртинчи ҳафтаси бошланди.
  • 16 март куни Мариуполь шаҳрида юзлаб одам яширинган Драма театри бомбаланди. Украина ҳукумати рус ҳарбийлари ўғирлаб кетган Мелитополь мэрини озодликка чиқаришга муваффақ бўлди.
  • Владимир Зеленский видеоалоқа орқали АҚШ Конгрессининг иккала палатаси олдида нутқ сўзлаб, уларни Украинага ҳарбий ёрдамни оширишда давом этишга чақирди ва тез орада катта миқдорда қурол-яроғ олишга эришди.
  • БМТ Халқаро суди Россиядан Украинадаги урушни дарҳол тўхтатишни талаб қилди. Россия 26 йил аъзо бўлиб келган Европа Кенгашидан четлатилди.
  • Путин Украинадаги “амалиёт” муваффақиятли олиб борилаётгани ва Россия жамиятини урушга қарши чиқаётган “миллат хоинлари”дан тозалаш кераклиги ҳақида гапирди.
  • Британия Мудофаа вазирлиги Россия жанглардаги талафотлари ўрнини тўлдириш учун янги кучларга тобора муҳтож бўлаётганини маълум қилди. Вазирликка кўра, эндиликда Россия қаттиқ ҳимояланаётган Украина армиясига қарши ҳужум амалиётларини олиб боришда қийналиши турган гап.
  • Украина ҳудудига бостириб кирган кундан бери Россиянинг етти мингдан зиёд ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу 20 йил давомида Ироқ ва Афғонистондаги жангларда ўлдирилган америкалик аскарларнинг умумий сонидан кўп, деб ёзади The New York Times АҚШ разведкаси маълумотларига таянган ҳолда.
  • Россия аҳолисининг қарийб тўртдан уч қисми Украина билан урушни қўллаб-қувватлайди ва бундан ғурур, қувонч, ҳурмат, ишонч ва умид каби ижобий ҳисларни туяди. Россиядаги мустақил социологлар гуруҳи томонидан февраль ойи охирлари ва мартнинг ўрталарида ўтказилган икки сўровнома натижалари шуни кўрсатмоқда.

Владимир Зеленский Киевдан янги видеони эълон қилди:

"Қор ёғяпти. Шундай баҳор. Қандай уруш бўлса, шундай баҳор".

Мариупол эвакуация йўлаги ўққа тутилган

Россия қамал қилган Мариуполдан қочиш йўли ўққа тутила бошлагани ҳақида хабарлар олинмоқда.

Украина ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Олег Николенконинг айтишича, Россия қўшинлари Мариупол ва Запорожье ўртасидаги гуманитар йўлакни ўққа тутган.

Унга кўра, саккиз юк машинаси ва 30 автобус шаҳарга гуманитар ёрдам етказиш ва Запорожьедаги тинч аҳолини эвакуация қилиш учун йўлга чиққан.

Россия Мудофаа вазирлиги аввалроқ Украина ҳарбийлари тинч аҳолининг шаҳарни тарк этишига тўсқинлик қилаётганини иддао қилган.

Украинани тарк этган қочқинлар сони 2 миллионга етди

БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди уруш бошланганидан бери Украинани тарк этган қочқинлар сони 2 миллионга етганини маълум қилди.

Херсонда Россия агрессиясига қарши намойишлар

Украинанинг Херсон вилоятида Россия ҳарбийлари ишғол қилган Олешки ва Голая Пристань шаҳарлари аҳолиси Украина байроқлари билан намойишга чиқди.


Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG