Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2019, Тошкент вақти: 10:19

ТОШКЕНТ – "6 йилдан буён ҳокимият менга уй бермаяпти”


ШАЙХОНТОҲУР. “Мен –Нурислом Шайхулисломов, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидан ёзмоқдаман. Ёшим 23 ёшда. 21-"Меҳрибонлик уйи"да тарбияланганман. "Меҳрибонлик уйи"ни 2012 йилда тарк этган бўлсам, ўшандан бери уйсиз қолмоқдаман. Уй масаласида туман, шаҳар ҳокимлигига неча бор мурожаат қилдим. Аммо менга нуқул вайрона ётоқхона ёки ертўлаларни таклиф қилишди. Яшаш шароити умуман йўқлиги сабаб¸ уларни рад этдим. Энди эса Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги масъуллари ҳатто мени қабул ҳам қилмаяпти. Айни пайтда "Меҳрибонлик уйи"да мен билан бирга тарбияланган дўстимнинг уйида яшамоқдаман. Унга ҳам Юнусобод туманидан тўкилиб ётган уй беришди. Бошқа имконим йўқлиги сабабли¸ ана ўша ерда ҳозир яшашга мажбурман.”

(Бу хабар Озодликка 22 декабрь куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG