Линклар

Шошилинч хабар
24 сентябр 2018, Тошкент вақти: 13:04

ЧИРЧИҚ – "Тартибсиз ўсган дарахтларни кесишга рухсат беришмаяпти"


ЧИРЧИҚ. "Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридан ёзмоқдаман. Тадбиркорлик қилиш, новвойхона ва дўкон очиш мақсадида Трансформаторчилар кўчасидан ер сотиб олдим. Қурилиш қилмоқчи бўлган еримда дарахтлар тартибсиз ўсиб ётибди. Ариқ четидаги бетонлар ҳам синган. Бунинг устига, дарахтларнинг қуриган шохлари одамлар устига тушиши мумкин. Дарахтларни қонунан кесишни сўраб ҳокимлик, табиатни муҳофаза қилиш идоралари, маҳаллага мурожаат қилдик.

Натижа бўлмади. Маълум бўлишича, шу ерда яшовчи пенсионерлар дарахтлар кесилса, устларингдан ёзаман, деб ҳокимлик ва маҳаллани қўрқитиб қўйган экан. Биз гуркираб турган азим дарахтларни эмас, тартибсиз ўсган, одамларга хавф туғдираётган дарахтларни кесмоқчимиз. Қолаверса, кесилган дарахтлар ўрнига янгиларини ўтқазмоқчимиз. Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркор битта иш очиш учун 17 та мансабдорга қўл қўйдириши керак, деганда қанчалар тўғри айтган экан".

P.S. Озодлик Радиоси дарахтлар кесилишини қўллаб-қувватламайди ва бунинг тарафдори эмас.

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG