Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 08:21

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Мини-стадион қуриб бер, десам, тадбиркор топиб кел, дейишди"

"Мен Оҳангарон туманига қарашли Телов қишлоғида яшайман. Қишлоғимизда футбол ўйнаш учун мини-стадионлар йўқ. Ҳалигача биз футбол ўйнаш учун Олмалиқ, Ангрен, Оҳангарон шаҳарларига 20-30 километр йўл босиб, ҳаражат қилиб, бориб ўйнаймиз. Бу стадионларда ўйнаш нархи соатига 50 минг сўмни ташкил қилади. Шу масала бўйича Президент қабулхонасига, яъни порталга, ёзма мурожаат қилган эдим.

"Бизга битта мини-стадион қуриб беринг", деб ёзган эдим. Улар ҳокимиятга шу иш билан шуғулланишни буюрган. Мени икки кундан кейин ҳокимиятга чақиришди. Борсам, "ака кўриб чиқамиз, вилоят ҳокимига жўнатамиз, улар маблағ ажратса, албатта қурилади", деб айтди. Яна икки кундан кейин менга телефон қилиб, уйимнинг аниқ манзилини сўрашди ва менга жавобини хат орқали жўнатишибди. Жавоби жуда оддий: "Бизга тадбиккор бўлган шахс олиб келинг, биз унга банкдан кредит олишига ёрдам берамиз", дейилган.

Унақа одамим бўлса, нима қиламан уларга ёзиб? Қанақа одамлар ўтирадией бу ҳокимиятларда? Оддий фермерларга гапи ўтмайди. Бирорта фермерга айтса бўладию. Қиламиз деганлар кўп буларди… Болалар спорти учун битта сунъий майдон қуриш шунча муаммо бўлса... "Ана президент келади", деб 3 кунда қуришдику АГМК корхонасини. Мен хоҳлар эдим шу ёзганларимни муҳтарам президентимиз ўқишларини".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG