Линклар

Шошилинч хабар
14 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:25

"Қайтарилмайди". Ходимларни ҳақорат қилган ДСИ бошлиғи бошқа сўкинмасликни ваъда берди


Фарғона вилояти Фурқат тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Қурбонали Абдураҳмоновнинг йиғилишда ходимларини ҳақорат қилгани қайд этилган аудиоёзув Озодлик таҳририятига келиб тушди.

Бу аудиони юборган солиқчиларнинг шикоят қилишича, бошлиқ ҳар мажлисда солиқ тўловлари бўйича кам пул туширган ходимларни ҳақорат қилиб, ишдан кеткизиш билан таҳдид қилади.

Фурқат туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Қурбонали Абдураҳмонов Озодлик билан суҳбатда шундай ҳолат бўлганини тасдиқлади ва буни бошқа такрорланмасликни ваъда қилди.

Озодликка юборилган қарийб саккиз минутлик аудиода Фурқат туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Қурбонали Абдураҳмонов кам пул туширган ходимларини сенсираб ўзбекча, русча ҳақоратли сўзларни аралаштириб сўкади:

“Ҳайвон башара, ит бўлсанг ҳам ... қилиб қўймайсанми нах...й. Ғуруринг бўлса, кет нах...й ариза ёзиб, қилмасанг нах...й. Нима қиласан бетта ишлаб?”

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:42 0:00
Бевосита линк

Шундан сўнг бошлиқ икки нафар ходимни турғизиб қўйиб, уларни ҳақорат қилишда давом этади:

“Давлатнинг ойлигини олиб юраверасанми, шарманда бўлиб. 550 миллионга чиқмади, ҳой ҳайвонлар! Қайсининг жавоб берасан бунга, нима дейсан?”

Ҳақорат эшитаётган ходим, “бу ой қўшиб қўяман” деганидан сўнг бошлиқ яна жазавага тушади:

“Ҳей, ҳайвон! Сенга ўхшаб бетим йўқ эмас мени, сенларга ўхшаб мол эмасман, бл...д! Ор бор, ғурур бор менда, тушундингми? Шу гапни гапиргандан кўра йўқол бу ердан, ой давомида қилмадингу, қилиб қўймайсанми нах...й, ернинг тагидан бўлса ҳам! Топшириқ берилдими, ернинг тагидан бўлса ҳам топиб мен қилиб қўяман, Қилиб келганман жойида. Ишлаган пайт қилиб қўйганман. Йўқол, аризангни ёзиб кет, э, бор кет, бор!”

Аудио давомида Қурбонали Абдураҳмонов “ҳайвон, ит, ифлос, нах...й, бл...д”, каби ўзбекча-руча ҳақоратли сўзлар билан яна бир неча ходимни "сийлайди".

Шу йиғилишда иштирок этган ва тазйиқ бўлишидан чўчиб, исми сир қолишини сўраган ходимнинг айтишича, бу мажлис декабрь ойининг бошида бўлиб ўтган:

“Қурбонали Абдураҳмонов ҳар мажлисда ходимларни ҳамманинг олдида шундай камситиб ҳақорат қилади. Биз солиқ йиғиш учун имконимиз борича ишлаяпмиз, баъзи ойлар план бажарилмай қолса ана шундай ҳақорату таҳдидлар остида қоламиз. Президентимиз қўл остингдаги одамлар билан хушмуомала бўл, уларни ҳақорат қилма деб неча марта айтишган. Қанча раҳбарлар ишдан ҳам кетди шунинг учун. Лекин бизнинг бошлиққа бу дарс бўлмаяпти”.

Фурқат туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Қурбонали Абдураҳмонов Озодлик билан суҳбатда ҳақиқатан ҳам ходимларини ҳақорат қилганини тан олди ва бунинг сабабини қуйидагича изоҳлади:

“Бириктирилган вазифасига совуққонлик билан қараб ишни бажармагани учун ойнинг бошида аччиғимиз чиқиб бир шунақа бўлиб қолганди. Ўн-ўн беш марта огоҳлантирган бўлсак-да, писанд қилмасдан белгиланган режаларни бажармай келишган. Кейин болалар билан келишиб олдик. Бу ҳолат бошқа қайтарилмайди”.

Ўзбекистонда вилоят, туман ҳокимларининг, давлат ташкилотлари раҳбарларининг қўл остидаги ходимларни ҳақорат қилиши янгилик эмас.

Фарғона вилояти собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ва ўнлаб туман ҳокими, МИБ, ДСИ бошлиқларининг ходимларига нисбатан ҳақорати қайд этилган аудиоёзувларини Озодлик жамоатчиликка ошкор қилган эди.

Гарчи Ўзбекистон президенти ходимларини ҳақорат қилган раҳбарлар қаттиқ жазоланади, деб ўз чиқишларида бир неча бор айтган бўлса-да, аксарият раҳбарлар ҳеч қандай жавобгарликка тортилмаган.

XS
SM
MD
LG