Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2019, Тошкент вақти: 03:00

Эрдўғон Украинадан Сербияга 8 вазир ва 185 тадбиркор билан борди


Туркия президенти Ражаб Эрдўғон Сербия президенти Александр Вучич билан. 2017, 10 октябрь

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 10 октябрда Туркия ва Сербия ўратсидаги алоқаларни муҳокама қилиш учун Сербия пойтахти Белградга хизмат сафари билан келди. Туркия президенти Белградга 9 октябрь куни кеч Украина пойтахти Киевдан учиб келди.

Киевда Эрдўғон Туркия Қрим аннексиясини тан олмаслигини билдирди.

Украина президенти Петро Порошенко билан музокаралардан кейин ўтказилган матбуот анжумани чоғида Эрдўғон:

- Жаноб Порошенкога Туркия Украина суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, жумладан, Қримни ҳамда унинг мамлакатнинг бирлигини қўллашда давом этишини яна бир бор айтдим. Қримнинг ноқонуний аннексия қилинишини тан олмаганмиз, олмаймиз ҳам. Украина ўз давлатига содиқ эканлигини кўрсатган Қрим татарларини қўллаётганидан жуда мамнунмиз, деди.

Эрдўғон Порошенко билан икки давлат орасидаги савдо кўламини имкон қадар тез суръатда 3,8 миллиард доллардан 10 миллард долларга кўтаришга келишиб олганини айтди.

Украина президенти:

- Биз бугун [Қримдаги] Украин фуқаролари ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган уринишларимизни халқаро механизмлар, жумладан, мониторинг ёрдамида янада яхшилашга келишиб олдик. Биз яна Туркия Қримнинг деоккупация қилиниши тарафдори бўлган халқаро дўслтларимиз гуруҳига қўшилишига умид боғлаганмиз, - деди.

Киевдаги учрашувда, шунингдек, Эрдўғон ва Порошенко туризм, энергетика ҳамда мудофаа саноатига оид соҳаларда ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилгани айтилмоқда.

Сербияда ҳам Туркия президенти савдо алоқаларини яхшилашни муҳокама қилди. Белградга Эрдўғон билан 8 вазир ҳамда 185 тадбиркор билан келган.

Белградда Эрдўғон Киевдаги каби диний уламо Фатҳуллоҳ Гулан мактаблари тақдирини ҳам муҳокама қилиши мумкин.

Туркия ҳукумати АҚШда яшаётган Гуланни 2016 йилнинг 15 июлида амалга оширилган давлат тўнтариши уринишида айблаб келади. Фатҳуллоҳ Гулан эса бу воқеага алоқадор эмаслигини айтиб, Анқара айбловларини инкор қилиб келади.

Киевдаги анжумдан давомида Эрдўғон Гулан ҳақида шундай деди:

- Сизга маълум бўлганидек, Туркия халқи 250 киши умрига зомин бўлган тўнтариш уринишини чиппакка чиқарди. ФГТТ (Фатҳуллоҳ Гулан террор ташкилоти) дунёнинг кўп давлатларида турли ном билан фаолият кўрсатади. Афсуски, таълим маҳкамалари ушбу оқим учун жангари ёллаш манбаларидан бирига айланган. Қадрли дўстим жаноб Порошенко ва мен ушбу ташкилот билан кураш йўлида ташлаш мумкин бўлган қадамларни муҳокама қилдик.

XS
SM
MD
LG