Линклар

Шошилинч хабар
25 май 2022, Тошкент вақти: 02:59

Украин аскарлари рус армиясини Харьковдан суриб чиқармоқда


Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Британия Мудофаа вазирлиги томонидан нашр этиладиган бюллетенда “Россия аскарларининг Харьков минтақасидан чекиниши улар Украинанинг йирик шаҳарларини истило қилиш салоҳиятига эга эмаслигини тактик жиҳатдан тан олиш ҳисобланади. Россия украин халқининг қаттиқ қаршилик кўрсатишини кутган эмас эди”, деб таъкидланди.

Бир неча кун олдин украин армияси Харьков вилоятида ўндан ортиқ қишлоқни рус босқинидан озод этгани тўғрисида хабар берилган эди.

Айни пайтда Россия Украина шаҳарларини бомбалашда давом этмоқда. 11 май куни Запарожье шаҳри ракета отилган. Мазкур шаҳарда Мариуполдан қочган тинч аҳоли вақтинча бошпана топган. Украин аскарлари Одессага қарата отилган рус ракетасини уриб туширди. Мариуполдаги “Азовсталь” заводи ҳудудида эса минглаб украин жангчилари Россия армиясига қаршилик кўрсатишда давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG