Ароқ ошқозондаги бактерияларни ўлдира оладими?

Спиртдан дезинфекциялашда кенг қўлланилиши ҳаммага маълум. Бас, шундай экан, таркибида спирт бўлган ичимликлар ошқозондаги бактерияларни ҳам ўлдирадими?

Тадқиқотларга натижаларига қараганда, меъёрида ичиладиган спиртли ичимлик овқатдан заҳарланишга сабаб бўлувчи бактерияларни ўлдириб, организм учун фойдали бактерияларга кўмак бериши мумкин экан.

Спирт ҳужайра мембранасини эрита олгани учун аксар бактерия ва вирусларга тегиши биланоқ уларни ўлдиради.

Амммо ароқда одатда 40, винода 12, пивода 5 фоизгина этил спирти бўлади, холос.

Шунга қарамай, яъни ушбу ичимликларда спирт концентрацияси оз бўлса-да, улар ҳам бактерия ва вирусларни ўлдиришга қодир. Олимларга кўра, оз концентрациядаги спирт ҳужайра мембранасини ёра олмаса-да, уни беқарорлаштиради.

Масалан, спиртли ичимликлар ичкеттига сабаб бўладиган вабо вибриони бактерияларини ўлдириши далилланган. Спиртли ичимликлар бошқа вирус ва бактерияларни ҳам ўлдириши аниқланган. Қолаверса, бундай ичимликлар меъёрида истеъмол қилинганда организм учун керак бўлган вирусларга зарар етказмайди.

Аммо спиртли ичимликларнинг юқорида тилга олинган фойдаларини фақатгина меъёрида спиртли ичимлик ичган шахсларда кузатиш мумкин холос. Бундай ичимликларни меъёридан ортиқ ичиш соғлиққа салбий таъсир кўрсатади. Хусусан, алкоголизм ошқозон ва ичаклардаги фойдали бактерияларни озайтириб, зарарли бактерияларни кўпайтиради, жигарга зарар етказади, панкреатит, қанд касаллиги, стенокардия ва миокард инфаркти каби касалликларига ҳам сабаб бўлади.