27 декабр куни Ўзбекистонда парламент сайловлари ўтказилди. Аммо бу "сайлов"да кимларнинг "ғолиб" бўлиши¸ айрим манбаларга кўра¸ бир йил олдин ҳал бўлган. Ҳали сайлов бўлмай туриб¸ депутатлик мандатини чўнтакка солганлар кимлар?
Мустақил таҳлилчи ва тадқиқотчилар¸ Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг кучайиб бораëтганини айтмоқдалар. Хорижда аëл фазога учаëтган 21-асрда ўзбек аëлини момолари каби зўравонликка қисмат экан¸ деб чидаб келаëтгани ортидаги сабаблар нима?
Чақалоқ туғилганида суюнчи¸ боғча-мактабга борганида совға¸ ўқишга борганида харажат¸ тўйга тўëна¸ келинга кўрмана¸ дўхтиру гўркову жаноза ўқиганга - хизмат ҳаққи. Бешикдан қабргача қизил ип бўлиб ўтгувчи бу "тортиқ"лар порахўрликнинг асрлар бўйи ўзбеклар маданий-маиший ҳаëтида илдиз отиб улгургани аломатларими?
Ана шу савол жавобидан туғилган ҳақли саволга машҳур футболчи ва футбол шарҳловчилари - Владимир Маслаченко¸ Биродар Абрураимов¸ Қуралбек Ордабаев¸ Хайрулло Ҳамидов ва Кассиано Гоббетлар жавоб беради.
Бу рукнда ҳафта давомида Ўзбекистонда кузатиладиган муҳим воқеалардан бири юзасидан туғилган бир саволга беш мутахассис ўз мулоҳазаларини билдиради. Айни пайтда бундай имкон¸ Сизга ҳам берилади.
Ер юзидаги 134 давлатдаги вазиятни ўрганиб чиққан Жаҳон иқтисодий форуми кузатувчилари¸ Ўзбекистонни 58-поғонага қўйиш орқали ўзларининг ана шундай хулосага келганларини баëн этдилар.
БМТ нинг болалар масалалари билан шуғулланувчи ЮНИСЕФ ташкилоти ўз фаолиятида илк бор дунëнинг аксар аҳолиси кўчиб кетишни орзу қиладиган саккиз бой давлатдаги муҳожир боласи ҳаëтини тадқиқ қилди.
АҚШ президентининг Европада ракета мудофааси тизими қуриш режасидан воз кечиш қарори Москва кўчасида байрам бошлангани аломатими ëхуд Обама бу режани унданда муҳимроқ режаларга айирбошладими?
Ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда ҳам инсон эрки ва озодлиги қадрланадиган жамият кўришни истовчиларга шундай мужда йўллади.
Совет матбуоти¸ совет халқи дунëдаги энг бахтиëр¸ тўқ ва фаровон халқ деб бонг ураëтган 20-30-йилларда Сталин сиëсати оқибатида миллионлаб одам очарчиликдан қирилиб битди.
Freedom House ташкилоти Қирғизистон ИИВнинг Алишер Соиповнинг ўлдирилиши унинг касбий фаолиятига боғлиқ эмас¸ деган баëноти хусусида ташвиш билдирди.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини мустақил журналист Солижон Абдураҳмонов устидан чиқарилган кескин ҳукмни қайта кўриб чиқишга чақирди. Мустақил журналист ва ҳуқуқ фаоли Адбураҳмонов ўтган ҳафта охирида Нукус суди қарори билан наркотик моддалар савдоси билан шуғулланганликда айбдор деб топилиб¸ 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. ЕХҲТ нинг Матбуот эркинлиги бўйича махсус намояндаси Миклош Ҳарашти¸ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норовга йўллаган мактубида расмий Тошкентни яна бир бор ЕХҲТ аъзоси сифатида ўз зиммасига олган мажбуриятларни амалда бажаришга даъват қилди.
http://gdb.rferl.org/4822E55C-B674-424F-9605-966F8E19A008_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/4822E55C-B674-424F-9605-966F8E19A008_mw800_mh600.jpg «Бу даҳшатли. Бир журналистни қилмаган айби учун 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш ўта қўрқинчли. Мен яқин йиллар ичида журналистга бунчалар шафқатсиз жазо берилганини эслай олмайман”¸ дейди дунë бўйлаб матбуот вазиятини кузатиб борувчи “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти расмийси Элза Видал Солижон Абдураҳмонов устидан чиқарилган ҳукмга муносабат билдира туриб.
http://gdb.rferl.org/DE2DE22C-B458-4697-B839-F3C388E954CD_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/DE2DE22C-B458-4697-B839-F3C388E954CD_mw800_mh600.jpg 2-3 октябр кунлари Тошкентда Европа Иттифоқи ташаббуси билан матбуот эркинлиги муаммоларига бағишланган семинар ўзига хос¸ ўзига мос ўзбекча моделда ўтказилди – унга журналистлар¸ хусусан мустақил журналистлар яқин йўлатилмади ва анжуман Тошкент шартига мувофиқ жамоатчилик кўзи ва қулоғидан мутлоқ панада ўтказилди.
1 октябр куни Озодлик радиоси электрон почта қутисига ўзини “Миллий яраш ижроия қўмитаси” деб таништирган ташкилотнинг ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон президенти Ислом Каримов номига йўлланган мактуби нусхаси келиб тушди.
http://gdb.rferl.org/CA8F7553-4FCB-43AC-B3AF-76ED68DD1D8C_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/CA8F7553-4FCB-43AC-B3AF-76ED68DD1D8C_mw800_mh600.jpg Ўзбекистон бўйлаб 16 ëшга етмаган болалаларни ëппасига пахта йиғим-терим кампаниясига жалб этиш амалиëти бу йил ҳам давом этмоқда. 12 сенябр куни Ўзбекистон бош вазири болалар меҳнатидан фойдаланишни таъқиқловчи халқаро конвенцияларни амалга татбиқ этиш тўғрисидаги фармонни имзолаганига қарамай¸ оқ олтиннинг оғир юки ҳамон суяги қотмаган болалар елкасига тушмоқда.
http://gdb.rferl.org/2188B211-D071-4502-A28E-642CCCE0ACF3_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/2188B211-D071-4502-A28E-642CCCE0ACF3_mw800_mh600.jpg Париж форумида ЕИ ва Марказий Осиë ўртасидаги ҳамкорликнинг асосан хавфсизлик масалалари билан чекланиб қолгани¸ инсон ҳуқуқлари¸ демократия ва матбуот эркинлиги масалаларининг бу муҳокамалар доирасидан четда қолгани халқаро ҳуқуқ ҳимоячиларининг жиддий норозилигига учради. Бундай норозилик ифодаси ўлароқ¸ маркази Парижда жойлашган Чегара билмас мухбирлар ташкилоти вакиллари ва мустақил журналистлардан иборат 20 кишилик гуруҳ 18 сенябр куни Туркманистоннинг Париждаги элчихонаси биносини ишғол қилдилар.
“ Ўзбекистон президенти ва ҳукумати мамлакат терма жамоасига легионерларни жалб қилиш харажатларини ўз зиммасига олади “, - дея баëнот берди Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбари Мираброр Усмонов 17 сентябр куни. Федерация ўтказган матбуот анжумани давомида жаноб Усмонов, Ўзбекистон чемпионатида камида олий даражали 20 та легионер ўйнаши лозимлиги, дунëдаги кўп клублар учун қўл етмас бундай ўйинчиларнинг яқин орада Ўзбекистон футбол клубларида ўйнай бошлашларини ваъда қилди.
http://gdb.rferl.org/211287DB-A8F1-4E35-B44A-617E96A9B8AE_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/211287DB-A8F1-4E35-B44A-617E96A9B8AE_mw800_mh600.jpg Чоршанба куни расман тасдиғини топган хабарга кўра, Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи, ҳозирга қадар Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маданият масалалари бўйича ўринбосари бўлиб келган Гулнора Каримова Ўзбекистон республикасининг Женевадаги БМТ идораси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий миссияси раҳбари этиб тайинланган.Бу хабар, БМТ нинг Женевадаги идораси интернет саҳифасида ҳам ўз тасдиғини топди.
Танганинг орқаси иқтисодий дастуримизнинг бу галги сонини, глобал молия бозорида кенгайиб бораëтган инқироз мавзуига бағишладик.
Давомини ўқинг