Жаҳон иқтисодий форумининг Аëл ва эркак ўртасидаги тавофут индексида ҳам улоқ яна шимолий ўлкаларда кетди.
Форум хулосаларига кўра¸ қарийб Шимолий муз океанида жойлашган Исландияда эркак ва аëл ҳақлари ўртасида деярли тавофут йўқ¸ бошқача айтганда бу юртда аëлми¸ эркакми¸ ҳамма тенг ҳақлидир.
Исландиянинг совуқ шимолдаги яқин қўшнилари – Финляндия¸ Норвегия ва Швеция ҳам ундан қолишгани йўқ¸ бу учала давлат ҳам аëл ва эркак ўртасидаги иқтисодий-ижтимоий¸ сиëсий ва маърифий борадаги тавофутни қарийб йўқотган тўртликдан жой олди.
Жаҳон иқтисодий форуми таҳлилчилари у ëки бу мамлакатдаги аëл ва эркак ўртасидаги тафовутни асосан тўрт мезонга кўра тадқиқ қиладилар.
Аëл ва эркакнинг айни иш учун оладиган маоши¸ аëлларнинг юқори малака талаб қилувчи иш пиллапояларидан кўтарилиш имкони иқтисодий фаоллик ва имконлар деб номланган биринчи муҳим жиҳат саналса¸ хотин-қизларнинг бошланғич ва юқори таълимдаги иштироки жинслар ўртасидаги тавофут даражасини белгиловчи иккинчи мезондир.
Хотин-қизларнинг давлат қарор берувчи идораларидаги иштироки ва уларнинг умр давомийлиги¸ Жаҳон иқтисодий форуми кузатувчилари тенглик вазиятини ўрганиш учун ўзларига восита қилган навбатдаги муҳим мезонлардир.
Ана шу мезонларга кўра¸ аëл ва эркак ўртасидаги тавофут индексини тузган кузатувчилар¸ Ўзбекистондаги вазиятни умумиятла ўртадан баландроқ¸ деб топишган ва Ўзбекистонни 134 давлат ичидан 58-ўринга қўйишган.
Ҳисобот хулосасига кўра¸ Ўзбекистондаги хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқлари¸ нафақат Арманистон¸ Озарбайжон¸ Тожикистон¸ Украина каби собиқ иттифоқдошлари¸ балки Италия каби ғарбий Европа давлатларидагидан кўра яхшироқ¸ деб топилган.
"Бизда ҳамма нарса ҳаммага нисбатан яхши¸ айниқса қўшниларимизникига қараганда"¸ дея киноя билан муносабат билдиради бундай хулосага хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқлари бўйича таниқли ўзбек таҳлилчиси Марфуа Тўхтахўжаева.
"Халқаро ташкилотлар Ўзбекистондаги вазиятга оид ахборот олиш илинжида¸ ўзини ноҳукумат гуруҳи деб таништирган ташкилотларга мурожаат қилади. Бу гуруҳлар эса¸ хориждагиларга фақат Ўзбекистон ҳукумати истаган маълумотни беради"¸ дейди бундай истеҳзоли фикрига изоҳ бера туриб Марфуа Tўхтахўжаева.
- Масалан¸ Ўзбекистонда хотин-қизлар учун парламентда алоҳида квота берилган. Ўзингиз биласиз¸ квота берса ҳам¸ депутатлар 100 фоиз аëллар бўлса ҳам¸бундай сиëсатчилар аëллар ҳуқуқларини ҳимоя қилмайди. Чунки улар яъни эркаклар ҳам¸ хотинлар ҳам битта одамнинг оғзига қараб ўтиришади.
Озодлик: Умуман¸ Ўзбекистонда эркак ва аëл ўртасидаги тафовут¸ уларнинг эркак аëллигига қараб иқтисодий бўладими¸ ижтимоий бўладими¸ маърифий бўладими¸ кундалик ҳаëтда фарқни кўрасизми?
- Албатта¸ бу ҳақда гапириш ҳам ортиқча! Асосан ишсизлар аëллар бўлса¸ собиқ СССР ҳудудида Ўзбекистонда ишсизлик ҳаммадан баланд. Чунки бизнинг аҳолимиз катта. Бу ҳолда қандай қилиб аëлларнинг аҳволи яхши бўлиши мумкин?
Озодлик: Масалан¸ аëл киши бизнес билан шуғулланмоқчи бўлса¸ унга Ўзбекистонда эркакка қараганда енгиллик борми ëки аксинчами?
- Худди шундай. Биласизми бизнес билан шуғулланаëтган аëллар қандайдир капитали бор хотинлар. Мана ҳозир микрокредитлар¸ кредитлар бераяпти¸ кредитний союз ташкил этилган. Унинг фоизи 50 фоиз бўлса¸ уни қандай қилиб тўлаш мумкин? Ким бундай қарзни олиши мумкин?
Озодлик: Ўқиш масаласидачи? Қиз бола ва ўғил бола ўртасида ҳақ-ҳуқуқлар масаласида¸ ëндашувда фарқ қанақа?
- Мана институтларда аëллар кўп. Бу шаҳар аҳолисидан. Қишлоқдаги қизларга институтга кириш учун қандайдир квота бериш керак совет давридай. Чунки бу қизларнинг оиласи уларнинг ўқишини тўлай олмайди. Бюджетга кирган тақдирда ҳам шаҳарда яшаш анча қийин бўлиб қолган. Шу туфайли институтларда қишлоқдан келган аëллар жуда кам.
Озодлик: Бу проблемани¸ аëллар билан эркаклар ҳақ-ҳуқуқларидаги тафовутни сиз давлат сиëсати билан боғлаган бўлармидингиз ëки жамият зеҳнияти биланми?
- Асосан жамиятнинг менталитети билан. Биргина мисол¸ қиз ëки ўғилдан бирининг ўқишига тўлаш керак бўлса¸ аксар оилаларда қиз болалар эмас ўғил болалар кўпроқ танланади. Қизларнинг ўртасида вақтли эрга бериш ҳам борку¸ оилали бўлиб қолгандан кейин ўқиш анча орқага кетадику¸ дейди Ўзбекистондаги хотин-қизлар вазиятига оид қатор тадқиқот ва китоблар муаллифи Марфуа Тўхтахўжаева.