тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Ўзбекистонлик муарббийларнинг аксари ўз касб байрами – 1 октябр кунини пахтазорда нишонлади. Бу кун умумхалқ байрами деб эълон қилинганига қарамай пахтакор туманлардаги коллеж ва мактаблар ўқитувчилари пахта теримига ҳайдалди.
Озодлик манбаларининг хабар беришича, Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида бемор бўлишига қарамай пахта теримига мажбур қилинган ёш келинчак пахтазорда жон таслим қилган. Бироқ расмийлар келинчакнинг пахтазорда ўлиб қолганини рад этмоқда. Озодликка маълум "Пахта-2013" қурбонлари сони беш нафарга етди.
Ўзбекистондаги пахта мавсуми сабаб аксарият вилоят ва туманларда кундузи бозорлар ёпиб қўйилaяпти, умумий овқатланиш шоҳобчалари ва дўконлар эшигига қулф солинмоқда. Расмийлар бунинг сабабини пахтага оммавий сафарбарлик билан изоҳламоқда.
Озодлик манбаларига кўра, 26 сентябрь куни Қаршига борган Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокими Туроб Жўраев ишдан бўшатган. 27 сентябрь куни Қаршига сафар қилган президент Ислом Каримов эса Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зафар Рўзиевни ҳоким вазифасига тайинлаб келган.
Машҳур ўзбек шоири Рауф Парфининг 70 йиллигига бағишлаб Тошкент шаҳрида 25, 26, 27 сентябрь кунлари ўтказилиши лозим бўлган барча тадбирлар қолдирилди. Расмийлар бу тадбирлар нима сабабдан қолдирилганини изоҳламаяпти.
“Тошвилтранстерминал” уюшмаси департаментининг пахта теримчиларини автобуслар билан таъминлаш вакили Чирчиқ туман ҳокимини урди. Воқеа гувоҳларининг айтишича, ҳоким автобусларни вақтида ҳашарчиларга етказиб бермагани учун вакилни ҳақорат қилган ва у бу таҳқирга чидай олмай ҳокимга калла қўйиб, бурнини синдирган.
Гулистон шаҳридаги коллежлардан бирида ўқийдиган талабанинг акаси пахтадан хасталаниб қайтган укасини шифокорлар қабул қилмаганидан шикоят қилди. Унинг айтишича, шифокорлар соғлиғидан шикоят қилиб келган теримчи талабаларни кўрмасдан уйига қайтариб юборяпти. Бироқ Гулистон шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси ва тез ёрдам мулозимлари бу иддаоларни рад қилмоқда
Сурия масаласини сиёсий ҳал қилиш имкони борми ёки мухолифат қонхўр диктатор деб атаётган Асадни ҳокимиятдан кетказишнинг бирдан-бир йўли бомбардимон қилишми? Чоршанба, 25 cентябр Тошкент вақти билан соат 21.05 да жонли ўтказилган Баҳс майдонида ана шу икки хил қарашдаги эксперт ва тингловчилар билан мавзуни муҳокама қилдик.
Қарши шаҳридаги 2-академик лицейнинг пахта теримига чиқмаган талабалари ўқишдан ҳайдалмоқда. Теримдан бош товлаган талабаларнинг ҳужжатлари ўқитувчилар томонидан уйма-уй юриб тарқатилмоқда. Лицей маъмурияти бундай буйруқ юқоридан келганлигини айтмоқда.
Бухоро вилоятининг Вобкент туманида 6 яшар болакай пахта остида қолиб бўғилиб ўлди. Туман ҳуқуқ идораси ходимининг Озодликка билдиришича¸ 15 сентябрь куни онаси билан теримга чиққан бола пахта ортилган прицепга чиқиб ухлаб қолган ва шом қоронғусида унинг устига теримчилар терган пахта тагида бўғилиб қолган.
Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қувондиқ Санақулов иш ҳақларини ошириш, ижтимоий муҳофазани кучайтириш ва бошқа муаммолар ҳал этилиши талаби билан иш ташлаган ишчи-хизматчилар вакилларини қабул қилиш талабини рад қилди.
Наманган вилоятида пахта теримига умумий сафарбарлик эълон қилинди. Пахтага чиққан корхона ва ташкилотлар изидан маҳаллалардан теримга одам йиғиш бошланди. Пахтага одам топиб бермаган хонадонлар маҳаллага мардикор ёллаш учун пул йиғиб беришга мажбурланмоқда.
Жиззах шаҳрида қонуний киракашлик қилаётган Жаҳонгир Турсунов Жиззах вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори томонидан калтакланди. Такси ҳайдовчисининг айтишича, у йўл ҳаракати қоидасини бузмаган бўлса-да, инспектор уни калтаклаган ва кийимини йиртган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бу иддаони рад этмоқда.
Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонида ўзбекларнинг фарзандларига исм танлаши ҳақида мунозара юритилди. Бу мунозарада фарзандларига исломий исмлар ёки замонавий исмларни қўйиш тарафдорлари баҳслашди.
Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси раиси Илмира Боситхонова буйруғи билан Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида “Она-бола боғи” бунёд этилди. Бир гуруҳ ғузорликнинг Озодликка ёзишича, бу боғ оналар кўз ёши эвазига барпо этилган. Аҳоли яшаётган икки қаватли уйлар олдидаги бинолар огоҳлантирилмасдан экскаватор билан бузиб ташланган.
Тошкентдаги тижорат банклари ходимлари аҳолининг коммунал хизматлардан қарзларини ундириш учун уй-жой мулкдорлар ширкатларига масъул қилиб қўйилди. Ҳар бир тижорат банкидан бир неча нафар ёки бир гуруҳ банк ходими УЖМ ширкатларига бориб, қарздорликни камайтириш учун керакли молиявий маслаҳат беришлари ва уйларни қишки мавсумга тайёрлашда фаол иштирок этишлари лозим.
Ўзбекистоннинг Sport-TV телеканали бир гуруҳ ходимларининг телеканал раҳбарияти устидан ёзган ўнлаб шикояти ортидан бошланган прокуратура ва солиқ ходимлари тафтиши директор ўринбосари Шодилла Муҳаммаджоновнинг ишдан олиниши билан якунланди. Телеканал ходимларига кўра, гарчи бир қанча иқтисодий жиноятлар аниқланган бўлса-да, бу иш бости-бости бўлган ва ғайриқонуний қалам ҳақи олганларнинг пулларни қайтариб бериши билан иш ёпилган.
Навоий кон-металлургия комбинати раҳбарияти ўз ишчиларига мобил телефонлардан корхона ҳудудида фойдаланишни тақиқлади. Энди комбинат ишчилари мобил телефонларини уйида қолдириб ишга боришлари керак. Корхона маъмурияти бу чекловнинг сабабини изоҳламаган.
Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонида “Ўзбекистонда ўтказиладиган умумхалқ хайрия ҳашарларига оддий ишчи-хизматчилар ва талабалар ўз ихтиёри билан жалб қилинаяптими ёки мажбурланяпти?” мавзусида мунозара юритилди.
Мустақиллик байрами арафасида Озодлик бир қатор ўзбекистонлик тингловчиларга ана шу савол билан мурожаат қилди.Суҳбатдошларимизнинг айримлари мустақиллик неъмат эканини айтган бўлсалар, бошқалари мустақилликдан олдинги ҳаётни қўмсадилар.
Давомини ўқинг