Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:57

Қирғизистонлик журналистлар Афғонистонга бордилар


Абдуллоҳ Эргаш

Халқаро аксилтеррор кучларнинг Қирғизистонда жойлаштирилган Ганси ҳарбий базаси ташаббуси билан Афғонистонга сафар қилган бир гуруҳ журналистлар орасида “Фарғона” газетасининг бош муҳаррири Бакит Ўринбеков ҳам бор эди. Биз Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳридан бўлган бу журналист билан телефон орқали боғландик ва Афғонистон сафари таасуротлари билан ўртоқлашишни сўрадик.

“Биз Афғонистонда бир кун, аниқроқ айтганда етти соат бўлдик. Кобул атрофидаги кичкина шаҳарчалардан бирида аксилтеррор кучларнинг Бағром ҳарбий базаси бор экан. Бу ҳарбий база Афғонистондаги энг муҳим ва энг йирик ҳарбий тузилма экан. Бу ерда биз аксилтеррор кучларнинг турмуш тарзи, фаолияти билан танишдик”, - дейди Бакит Ўринбеков.

Ҳамсуҳбатимизнинг айтишича, Бағром ҳарбий базаси раҳбарияти ва Афғонистондаги АҚШ расмийлари вакиллари қирғизистонлик журналистлар учун матбуот анжумани ўтказган. Учрашувда Афғонистонда олиб борилаётган қайта тиклаш ишлари тўғрисида гап борган. Бу ҳақда Бакит Ўрунбеков шундай дейди:

“Матубот анжуманида Афғонистонда охирги бир ярим йил ичида мингдан ортиқ мактаб, касалхоналар қурилганини ва қайта тикланганлиги тўғрисида маълумотлар берилди. Бундан ташқари Афғонистон миллий армиясини ва миллий полициясини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Афғонистон Конституцияци устида иш олиб борилмоқда. АҚШ вакиллари тез орада Афғонистонда президентлик сайловлари ўтказилиши ҳақида гапирдилар”.

Биз Бакит Ўринбековдан “Афғонистонда барқарорлик ўрнатилгани сезиладими?” деб сўрадик. Бу саволимизга у шундай жавоб берди.

“Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари фикрича, у ерда барқарорлик ўрнатилди, деб айтишга ҳали эрта. Негаки, Афғонистон ҳудудининг 90 фоизи аксилтеррор кучлар назоратида бўлишига қарамай, мамлакат жанубида толиблар қолдиқлари билан қуролли тўқнашувлар тез- тез содир бўлиб турар экан”.

Бакит Ўринбеков афғонларнинг кўпчилиги АҚШнинг Афғонистонда олиб бораётган сиёсатини қўллаб-қувватлаётганликлари аҳолининг кайфиятидан сезилиганлигини ҳам айтди.

“Биз Бағромда янги мактаб пойдеворига биринчи ғишт қўйилиши маросимида иштирок этдик. У ерда сўзга чиққан маҳаллий ҳокимият амалдорлари, зиёлилар, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилар АҚШ расмийларига Афғонистонда олиб борилаётган тиклаш ишлари учун миннатдорчилик билдиришди. Афғон зиёлиларнинг айтишларича, толиблар ҳукумронлик қилган 6 йил давомида Афғонистон маданий жиҳатдан дунёдан юз йил ортда қолган экан”, - деди Бакит Ўринбеков
XS
SM
MD
LG