Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2023, Тошкент вақти: 02:56

Илк парвоз


1903 йилда велосипед фабрикасининг эгаси бўлган америкалик ака ука Орвил ва Уилбур Райтлар учувчи бошқарадиган "Райт Флайер" учқичини яратишади. Учқич ўша йилнинг 17 декабрида АҚШнинг Шимолий Каролина штатида биринчи бора ҳавога кўтарилади. 16 от кучига эга бўлган мотор ўрнатилган бу учқич ҳавода 59 дақиқа учишга муваффақ бўлади. Айни шу кун жаҳон авиациясининг таваллуд куни хисобланади.

Миллий парк ходими Билл Коркоран биринчи парвоз пайтида об-ҳаво кўнгилдагидай бўлмагани,боз устига қаттиқ шамол турганлигини айтади:

"Орвил учун парвоз анча қийин кечди.Ўша куни тонгда у ҳавода қанча қолиш имкони бўлса шунча қолди. У ҳавода 8 секунд.10 секунд бўлди. 12 секунддан кейин Орвил учқични 36 метр баландликдан шу ерга биринчи белгили тош ëнига қўндирди. Бу парвоз 36 метр баландликда 12 дақиқа давом этди. Аммо бу парвоз инсонни ерга боғлаб турган ипларнинг узилганлиги билан аҳамиятлидир."

Ҳудди шу кичик парвоз инсоният ҳаëтида янги даврни, парвозлар даврини очди. Бундан 100 йил олдин юз берган бу парвознинмг аҳамиятини Германиядаги авиация музейи ходими Вернер Хайнцерлинг ҳам таъкидлайди.

"Менимча, бу 20 аср техникаси ва иқтисодидаги энг муҳим воқеалардан биридир.Инсоният доимо учишга уриниб келди.Юз йиллар давомида инсоният бу орзуга интилди. Аммо қандай қилиб ердан кўтарилиш сирини била олмади."

Шу ўринда бундан 100 йил олдин парвоз қилган учқич ҳақида икки оғиз гапирсак. Ўрдак шаклида ясалган бу учқичнинг оғирлиги 80 кг.
Тўрт тактли мотор ëрдамида айлантирилган ëғоч парраклар парвозни таъминлаганди.

Ëғоч парраклар ëрдамидаги бу парвоз инсоният ҳаëтини буткул ўзгаришига олиб келди дейди Британияда чоп қилинадиган авиация соҳасидаги журналнинг ҳодими Девид Лермонт:

"Ҳаëти у ë бу шаклда Авиацияга боғланмаган бирор бир киши борми дунëда. Дунëнинг камбағал қисмидаги миллионлаган инсонлар,ўзлари бевосита парвоз қилишмасада авиация улар ҳаëтига ҳам таъсир қилмоқда.Дунë глобаллашувида телекомуникация ва интернетдан олдин хавога парвоз қилган учувчилар катта рол ўйнашди."

Албатта расман бу парвоз биринчи ҳисобланади. Аммо бу парвозга қадар ҳам учқичлар ясашга уринишлар бўлган масалан болалар учирадиган оддий варрак ҳам бунга мисол бўлиши мумкин. Жиддийроқ учиш воситалари борасида ҳам дунëда кўп тажрибалар олиб борилган. Ака ука Райтлар билан айни вақтда француз ва япон инженерлари ҳам бу борада тажрибалар ўтказишаëтганди Авиация журнали ҳодими Лермонт ака-ука Райтлар иҳтироси бошқалардан кўра тезроқ ҳаëтга тадбиқ қилинганлигини айтади:

"Агар ака-ука Райтлар бир ë икки йил кечикишганида,балким парвозни французлар амалга оширган бўлармиди."

Аммо югурганники эмас буюрганники деганидек биринчи парвоз ака-ука Райтларга насиб қилди. Аввал айтганимиздек бу воқеа 1903 йилнинг17 декабрида содир бўлди. Кейин бу соҳа ўз-ўзидан жадаллашиб кетди. 1909 йилда учувчи Луи Блерайот Ла Манш бўғози устидан учиб ўтди. Океан устидан парвоз 1919 йилда, ер юзи бўйлаб парвоз эса 1924 йилда юз берди. Бу ëғи энди ўзингизга маълум.
XS
SM
MD
LG