Линклар

Шошилинч хабар
14 сентябр 2024, Тошкент вақти: 06:00

Реклама бериш учун рўйхатдан ўтиш шартми?


Феруза Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида жойлаган бир қанча нашрлар Ўзбекистон фуқароси бўлмаган ёхуд Тошкент шаҳрида рўйхатда турмайдиган фуқароларнинг реклама ва эълонларини қабул қилмаётир. Жумладан, йирик реклама ва эълонлар газетаси бўлмиш “Частный сектор” ходимлари шундай йўл тутмоқда.

Хўш, фуқаролар ўз эълони ёки рекламасини чоп этиш учун энди нега газета ходимларига керакли ҳужжатлардан ташқари қаерда рўйхатда туришини ҳам билдириши керак? Эълон ва реклама берувчининг шахсини назорат қилишга газета ходимлари қанчалик ҳақли?

“Частный сектор” газетаси реклама ва эълонлар қабул қилиш бўлими менежери Надежда Дмитриевнанинг маълум қилишича, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги реклама ва эълонларни қабул қилишда фуқаролардан қаерда рўйхатдан туриши ва Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилиш ҳақида махсус қарор чиқарган.

Маҳаллий реклама ва эълонларни чоп этадиган “Аргументы и факты” газетасидан ҳам шу мазмунда жавоб олинди.

“Биз реклама ёки эълон қабул қилиш учун фуқаролардан рўйхатдан ўтганлигини тасдиқлашни талаб қиламиз. Негаки, баъзан шундай муаммоли эълон ёки рекламалар бўладики, уларни деб ишимизда нохушликлар бўлиши мумкин. Қолаверса, қандай ҳужжатларни талаб қилиш мижознинг нимани реклама қилаётгани ёки қандай эълон бераётгани билан ҳам боғлиқ”, деди мазкур газета ходими.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ходимларидан бирининг айтишича, агентлик нашрлардаги реклама ва эълонларни мониторинг қилиб боради. Бироқ агентликда фуқаролардан рўйхатга қўйилганини талаб қилиш ҳақида ҳужжат йўқ.

Адлия вазирлигининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси ходими ҳам реклама ва эълон бераётган фуқаролардан бундай ҳужжат талаб қилиш нотўғри эканини таъкидлади.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ҳуқуқшунос магистанти Азизбек Қурбоновнинг сўзларига қараганда, оммавий ахборот воситалари ўзлари эълон қилаётган рекламанинг тўғрилигига жавоб беради. Реклама бераётган шахс унинг тўғри эканини тасдиқлаши шарт. Шу билан бирга, ОАВнинг назорат қилиш ҳуқуқи йўқ.
XS
SM
MD
LG