Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:38

Котибанинг боши танасидан жудо қилинди


Турғунбек Хабарларга қараганда, Андижонда вилоят ҳокимининг котибаси 28 ёшли Раъно Мусаввирова ваҳшийларча ўлдирилган. Жиноятчи (ёки жиноятчилар) уни пичоқлаб, бошини танасидан жудо этган.

Маълум бўлишича, 18 сентябрь куни Андижоннинг Боғишамол мавзесидаги раҳбарлар дам оладиган дала ҳовлилардан бирида Р.Мусаввированинг боши топилган. Аёлнинг танаси эса 24 сентябрь куни топилиб, қабрга қўйилган. Котиба шаҳарнинг 1-кичик даҳасидаги 16-уйнинг 26-хонадонда яшаган. Тўрот ёшли ўғли бўлган. Турмуш ўртоғи билан эса ажрашган.

Андижон вилояти прокуратураси мазкур жиноят иши юзасидан ҳеч қандай маълумот бермаётир.

Шунга қарамай, аҳоли ўртасида юрган гап-сўзларга қараганда, Р.Мусаввировани Андижон вилоятининг собиқ прокурори, сўнг эса Фарғона вилояти прокурори бўлиб ишлаётган Умматали Шамсиевнинг ўғли ўлдирган. 17 сентябрь куни Р.Мусаввирова Боғишамолдаги дала ҳовлилардан бирида ўз туғилган кунини нишонлаган. Жиноят содир этилгани маълум бўлгандан сўнг У.Шамсиев Фарғона вилояти прокурори лавозимидан озод этилган.

“Озодлик” мухбири мазкур ҳодиса юзасидан ахборот олиш учун Бош прокуратурага мурожаат этди. Бош прокуратуранинг ўз исмини ошкор этишни истамаган ходими Андижон вилояти ҳокимининг котибаси ўлдириб кетилганини тасдиқлади. Аммо у бу жиноятни Фарғона вилояти прокурори У.Шамсиевнинг ўғли содир этгани тўғрисида маълумот бермади. Бош прокуратура ходимининг қўшимча қилишича, Фарғона вилояти прокурори У.Шамсиев ўз аризасига кўра ишдан озод этилган. Айни пайтда ушбу қотиллик юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG