Кузатувчилар фикрича, бу Саудия ҳукуматининг мамлакатдаги вазиятни тўлиқ назорат қилолмаётганидан дарак беради. Айни пайтда, мутахассислар бу воқеани сўнгги олти ой ичида Саудияда Ғарб давлатига қарашли дипломатик идорага қарши уюштирилган энг йирик ҳужум, дея баҳоламоқдалар.
Ҳамкасбим Ҳасанжон билан бугунги суҳбат ана шу мавзуда бўлади.
А.И.: Ҳасанжон, Жиддадаги АҚШ консулхонасига қарши уюштирилган ҳужумга оид сўнгги маълумотлар нималардан иборат? Шу ҳақда гапириб берсангиз. Марҳамат.
Ҳ.: Раҳмат Абдулла. Сўнгги хабарларга кўра, Саудия хавфсизлик органи ходимлари ҳужум уюштирган беш террорчидан учтасининг шахсини аниқланган. Улар Саудия Арабистони ҳукумати томонидан қидирилаётган 26 нафар террорчи рўйхатида бўлмаган. Ҳозирда Саудия хавфсизлик ходимлари отишма пайтида яраланиб, кейинроқ ўлган тўртинчи жанггарининг шахсиятини аниқлаш устида иш олиб бормоқда. Ҳибсга олинган бешинчи жанггарининг исми ҳозирча оммага маълум қилингани йўқ.
Кузатувчиларга кўра, душанба кунги воқеа Саудия Арабистони хавфсизлик кучлари тезкор ҳаракат қилиш имкониятига эгалигини кўрсатган.
А.И. Ҳасанжон, Саудия Арабистонини амалда бошқариб келаётган валиаҳд шаҳзода Абдуллоҳ июл ойида мамлакатда жанггарилар йўқ қилинди, деб баёнот берган эди. Шунга қарамай Жиддадаги АҚШ консулхонасига қарши қуролли ҳужум уюштирилди. Агар Саудияда жанггарилар енгилган бўлса, ҳужумни кимлар, нима мақсадда уюштирган бўлиши мумкин?
Ҳ.: Сешанба куни Исломий Интернет сайтларида ўзини “Абу Аннас аш-Шами” дея атаётган “Ал-Қайда”нинг Саудиядаги аъзолари гуруҳи Жиддадаги ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олганини эълон қилди. Аммо Саудия хавфсизлик хизмати расмийлари ушбу маълумот хақиқатга қанчалар мос келишини текширмоқда.
Айни пайтда, Саудия хавфсизлик расмийлари отишма пайтида қўлга олинган террорчи хавфсизлик ходимлари билан ҳамкорлик қилишига умид билдирдилар.
Баъзи кузатувчилар, АҚШ ва Ироқ ҳукумати аскарлари Фаллужа шаҳрига ҳужум уюштиргани учун ўч олиш мақсадида душанба куни Ал-Қайда Жиддадаги АҚШ консулхонасига қарши қуролли ҳужум уюштирган, деган фикрда.
Таҳлилчилар эса, уруш тажрибасига эга бўлмаган, “Ал-Қайда”нинг Афғонистондаги лагерларида тайёргарликдан ўтмаган, айни пайтда Америкага қарши кайфиятдаги жанггарилар янги авлоди Саудияда пайдо бўлмоқда, деган фикрда.
Европа Иттифоқининг Хавфсизлик масалалари бўйича таҳлилчиси франциялик Уолтер Пош Жидда шаҳрида АҚШ консулхонасига қарши уюштирилган ҳужум террорчилар Саудияда фаолият олиб бораётганидан далолат эканини айтади.
”Бу воқеа террорчилар ҳозирда ҳам фаолият юритаётгани белгисидир. Элчихоналар ҳар қачон террорчилар нишонига айланиши мумкин“ - дейди француз таҳлилчиси.
Британиядаги “Сейнт Эндрюс” университетининг терроризм бўйича мутахассиси Магнус Рансторп фикрича, АҚШга қарши кайфиятлар сабабли минтақада янги ҳужумлар уюштирилиши мумкин.
А.И. Халқаро ҳамжамият, хусусан дунё лидерлари Жиддадаги террор ҳужумига қандай муносабат билдирди?
Жиддадаги АҚШ консулхонасига қарши уюштирилган террор ҳужумини халқаро хамжамият кескин қораламоқда. Воқеага биринчи бўлиб АҚШ Президенти Жорж Буш ўз муносабатини билдириб, мазкур ҳужум америкаликларни Саудиядан хайдаб чиқаришга ва қўрқитишга қаратилганини, бу воқеа террорчилар хали ҳам фаол эканини кўрсатишини алоҳида таъкидлади.
Айни пайтда АҚШ Давлат Департаменти вакили Адам Эрели Жиддадаги ҳужумни ҳаммага қарши уюштирилган ҳужум, дея баҳолади:
”Бу воқеа биз ҳаммамиз бир эканимизни яна бир бор эслатди. Бу нафақат АҚШнинг Жиддадаги консулхонасига балки, ҳаммамиз – Америка, Саудия ва бошқа давлатларга қарши уюштиришган ҳужумдир“ - деди АҚШ расмийси.
Сешанба куни Малайзия Бош вазири Абдулла Аҳмад Бадавий АҚШ консулхонасига қарши ҳужумни қоралади ва терроризмга қарши кескин чоралар кўрилишига чақирди.