Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2023, Тошкент вақти: 03:46

Расмий Вашингтон Жакиянов озод қилинишини сўради


Куни кеча АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Жон Ордуэй Вашингтон қамоқда жазо ўтаëтган қозоқ мухолифати етакчиси Ғалимжон Жақияновнинг озод этилиши ва сиёсий фаолият билан шуғулланишига рухсат берилиши тарафдори эканини билдирди.

Айни пайтда Жақиянов манзил-колонияда енгил тартибда жазо ўтамоқда. У Қум конлари ҳусусийлаштирилишида суъистемолчиликга йўл қўйгани учун 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Айни пайтда бу айблов ортида сиëсий сабаблар борлиги айтилади.

АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Жон Ордуэй қамоқда жазо ўтаëтган қозоқ мухолифати етакчиси Ғалимжон Жақияновнинг озод этилиши ва сиёсий фаолият билан шуғулланишига рухсат берилишига биринчи марта чақираëтгани йўқ. АҚШнинг Қозоғистондаги элчиҳонаси бундай даъват билан илгари ҳам чиққан эди.

Бу ҳақда Қозоғистон Демократик танлови партияси сиëсий кенгаши аъзоси Маржон Асфандиëрова гапиради.
"АҚШнинг Қозоғистондаги Ордуейдан олдинги элчиси Лэри Нэппер Қозоғистондаги бир гуруҳ муҳолифат вакиллари билан яқинда учрашганида Ғалимжон Жақияновни озод этиш устивор масалалардан бири эканига ишора қилган эди. Европа Парламенти депутатлари эса Жақиянов озод этилишини мунтазам талаб қилишмоқда. Шу маънода расмий Вашингтонинг позицияси янгилик бўлмади", - дейди Маржон Асфандиëрова.

Шу ўринда Ғалимжон Жақиянов нима учун қамалди деган саволга ҳам жавоб бериб кетсак.

2001 йилнинг ноябр ойида Павлодар вилоятининг ҳокими бўлган Ғалимжан Жақиянов “Қозоғистон демократик танлови” партияси ташаббусчиларидан бири сифатида майдонга чиқди.
Жақиянов ва унинг тарафдорлари ҳукуматдан мамлакатда ҳақиқий демократик ўзгаришлар қилиш, сайлов, суд тизимларида ислоҳотлар амалга ошириш ва ОАВни монополиядан чиқаришни талаб қилишган эди.
Лекин бу талаблар қўйилганидан бир неча кун ўтиб, Жақиянов ҳоким вазифасидан бўшатилган эди.

Кузатувчиларнинг айтишларича, шундан сўнг у ҳукумат томонидан таъқиб қилина бошланди ва 2002 йилнинг август ойида жиноий иш бўйича суд қилиниб, 7 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Шу йилнинг 15 сентябрида Остонада бўлиб ўтган матбуот конференциясида Қозоғистон Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси ўринбосари Қўзи-Кўрпеш Қарибўзов сенсацион баёнот берди.Қарибўзовга кўра, Жақиянов озод бўлиш эвазига, сиёсий фаолиятини тўхтатиш ҳамда “Қозоғистон Демократик Танлови” партиясини молия билан таъминлашдан воз кечишга рози бўлганини билдирди. Қарибўзов, Жақиянов озод этилган тақдирда тадбиркорлик фаолиятини давом эттиришини ваъда қилди.
“Қозоғистон Демократик Танлови” партияси раҳбарияти Ғалимжон Жақиянов тўғрисидаги бу маълумотни “хавфсизлик хизматининг провокацияси”, дея баҳолади.
Жақияновнинг ўзи эса бундай келишувни хавфсизлик ҳизмати ходимлари таклиф қилганларини¸ аммо таклифга рози бўлмаганлигини айтган эди.

Шуни эслатиб ўтиш лозимки, жорий йилнинг май ойида “Қозоғистон Демократик Танлови” партияси асосчиси ва раисдошларидан бири Мухтор Аблязов сиёсий фаолиятини тўхтатиши эвазига афв этилиб, озодликка чиқарилган эди. Хозир у Қозоғистон ташқарисида тадбиркорлик билан шуғулланмоқда.

“Қозоғистон Демократик Танлови” партияси сиёсий кенгаши аъзоси Маржон Асфандиëрова Ғалимжон Жақияновни Мухтор Аблязов тақдири кутмаëтганлигини айтади.
"Ғалимжон Жакиянов шакланган ва иродали сиëсатчи сифатида ўзини кўрсатди. Ҳукумат билан келишувга рози бўлмаëтгани учун ҳам у ҳануз қамоқда жазо ўтамоқда."

Расмий Вашингтоннинг Ғалимжон Жақияновни озод қилиниши борасидаги умиди амалга ошадими ? Бу саволга Маржон Асфандиëрова мана бундай жавоб берди.
"Менимча Ғалимжон Жакияновни озод қилиниши учун имконият бор. Бугунга келиб Қозоғистон президенти бу масалада ўзини ўзи бурчакка қисиб қўйди. У қандай қилиб¸ вазиятдан тузукроқ чиқишни ўйламоқда. Ғалимжон Жақияновнинг озод қилиниши Назарбоев ҳар куни такрорлайдиган демократия тўғрисидаги гапнинг амалдаги кўриниши бўлар эди."
XS
SM
MD
LG