Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:08

Туркменистонда болалар меҳнатидан фойдаланиш давом этмоқда


А.Арал Яқинда Туркманистон Президенти Сапармурад Ниëзов болаларни оғир меҳнатга жалб қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилган эди. Аммо¸ шунга қарамай¸ Туркманистондаги мавжуд иқтисодий ва ижтимоий вазият болаларни гилам тўқиш ва мардикорлик қилишга¸ бозорларда арава тортишга ҳам мажбур қилмоқда. Кузатувчиларга кўра¸ болаларни худди Ўзбекистондаги каби Туркманистон пахта далаларида ҳам учратиш мумкин.

Венадаги Инсон ҳуқуқлари бўйича туркман ташаббус гуруҳи тарқатган ҳисоботда айтилишича¸ Президент Ниëзовнинг болаларни меҳнатга жалб қилмаслик тўғрисидаги қарорига қарамай¸ болаларни оғир меҳнатга жалб этиш ҳоллари давом этмоқда.

Туркманбоши Халқ маслаҳатининг сўнгги йиғинида сўзлаган нутқида¸ “пахта далалари¸ экин майдонларида ëш болалар меҳнатидан фойдаланилмоқда¸ бугундан эътиборан болалар меҳнатга жалб этилмасин¸бу тўғридаги фармонга қўл қўяман”¸ деган эди.

“Туркманистонда болалар меҳнатидан қонунсиз равишда фойдаланишни таъқиқлайман”.

Туркманбошининг бу сўзлари ўз вақтида халқаро ташкилотлар¸ жумладан БМТ Болалар жамғармаси томонидан яхши қарши олинди. Президент фармонини ЮНИСЕФнинг Туркманистондаги вакили болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади¸ деб таърифлаган эди.

Лекин кузатувчилар фикрича¸ Туркманбоши фармонидан мана икки ой ўтибдики¸ ҳали у амалда ўз аксини топа билгани йўқ. Олдинда яна пахта мавсуми¸ дала ишлари турибди. Ҳозир эса ўз ота-онаси қаторида рўзғор тебратишга ҳисса қўшаëтган болалар бозорларда арава тортмоқда¸ хонадонларда гилам тўқимоқда.

“12 ëшимдан буëн гилам тўқийман. Гилам тўқишга мажбурмиз. Камбағал оилада ишламасак бўлмайди¸ кунимиз ўтмайди”¸ - дейди туркманистонлик бола.

Унинг тенгдошлари эса тушгача мактабда ўқишларини тушдан кейин далада ишлашларини айтади.
“Мен пахта даласида ишлайман¸ ўқийман ҳам”¸ - дейди ўрта мактаб ўқувчиси.

Меҳнат қилиш ëшига етмаган болаларни мажбуран меҳнатга жалб этиш уларнинг билим олишига салбий таъсир қилмоқда. Шу боис бугунги кунда кўпчилик Туркманистон ëшлари учун олий ўқув юртларида ўқиш амри маҳол бўлиб қолмоқда.

Америкалик мутахассис Стивен Сэбол фикрича¸ Туркманистонда болаларни меҳнатга жалб этиш муаммоси кучайиб бормоқда. Бунинг сабаблари хусусида фикр билдирган Озодлик радиосининг Марказий Осиë бўйича таҳлилчиси Брюс Паннерга кўра¸ оғир иқтисодий шароит туфайли туркман болалари ота-оналари билан бир қаторда рўзғор тебратмоқда.

“Болаларнинг меҳнат қилиш зарурлиги шундаки¸ улар оила тебратишга ҳисса қўшишлари керак”¸ - дейди таҳлилчи.

Очиқ жамият институтининг Туркманистон лойиҳаси бўйича вакили Эрика Дейлининг айтишича¸ Туркманбоши болалар меҳнатидан фойдаланмаслик тўғрисида бир неча баëнотлар берди¸ аммо умуман олганда¸ Туркманистонда болаларни мажбуран меҳнатга жалб этиш ҳоллари кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG