Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:05

Ўзбекистон канадаликни Хитойга топширди.


Ўзбекистон ҳукумати 37 яшар Канада фуқароси Ҳусайнжон Жалилни 27 июн куни Хитойга топширди.Бу ҳақда Озодлик мухбирига Жалилнинг қайнонаси маълум қилди.
Ўзбекистон ҳукуматига қарашли матбуот воситалари ҳам Ҳусайнжон Жалилнинг Хитойга берилганини тасдиқлади..
Асли хитойлик уйғурлардан бўлган Ҳусайн Жалил бундан икки ойча аввал Тошкентда ҳибсга олинган эди.
Жалил уни терроризмда айблаётган Хитойнинг сўрови асосида қўлга олинган.
Ҳусайн Жалил Хитой ғарбида уйғурларнинг ҳуқуқлари учун курашга кирган сиёсий фаоллардан бўлиб¸ Хитой маъмурлари томонидан қўлга олиниб, ўзининг сиёсий қарашлари учун қийноқларга солинган эди. Жалил қамоқдан қочиб, Ўзбекистонга ва кейин Туркияга етиб олган. Охир-оқибатда Канадага етиб бориб, ўша ерда қочқин мақомини олган. Унинг оиласи 2002 йилдан буён Канаданинг Ҳемильтон шаҳрида яшайди. Canadian Press берган маълумотга кўра, Канада фуқаролиги Жалилга уч-тўрт ой олдин берилган.
XS
SM
MD
LG