Тожикистон наркотикларни назорат қилиш агентлиги вакили Ҳакимжон Маҳмудов Тошкентда ўтган музокараларда Ўзбекистон билан бу борада илк бор келишувга эришилганини билдирди.
“Шу кунга қадар агентлигимиз Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон билан бу борада ўзаро ҳамкорликда бир неча қўшма амалиёт ҳам ўтказган эди. Бироқ Ўзбекистон бизга ҳам жануб, ҳам шимол томондан қўшни бўлишига қарамай, наркотиклар ноқонуний савдоси олдини олиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга доир таклифларимизни қувватламай келар эди. Биз трансмиллий наркогуруҳларни тутиш амалиётларини ҳам алоҳида-алоҳида амалга оширар эдик. Шунинг учун минтақадаги бошқа давлатларга нисбатан Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудидаги бундай жиноятлар сони ошса ошиб бормоқда эди, аммо камаймасди”,- деди Ҳакимжон Маҳмудов.
Унинг айтишича, учрашув чоғида мезбонлар тожик ҳамкасбларининг наркотиклар ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи уюшган трансмиллий гуруҳлар ҳақидаги ахборотлар алмашинувини йўлга қўйишга доир таклифини жиддий қабул қилган.
“Учрашув сўнггида, энг аввало, ахборот алмашинувига доир ҳамкорлик, икки давлат ҳудудида қўшма амалиётлар ўтказиш тўғрисида протокол имзоланди. Шу билан бирга, сўнгги икки ойи давомида Ўзбекистон ҳудудида наркотиклар савдоси билан шуғулланганлик айби билан қўлга олинган тожикистонликлар рўйхати бизга топширилди. Ҳозир биз бу кишиларнинг яна қайси жиноятларда алоқадорлиги ҳамда қайси гуруҳларга аъзолиги борасида маълумот тўплаш билан бандмиз. Бу кишиларнинг ўзбекистонлик фуқаролар билан бирор алоқадорлиги бўлса, албатта, бу ҳақда қўшниларга хабар берамиз”,- деди Ҳ.Маҳмудов.
Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, ҳамкорлик давомида Тожикистон ва Ўзбекистон миллий хавфсизлигини ҳимоялашга хизмат қиладиган ва афғон қорадориси оқимини камайтирадиган натижаларга эришиш учун узоқ муддатли дастурлар ҳам ишлаб чиқилади.